Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Қирғизистон муфтиятининг масжидларда Жума кунги маърузаларни қирғиз ёки рус тилидагина олиб бориш кераклиги тўғрисидаги қарори диндорлар орасида турли қарама-қарши фикрларни пайдо қилди.nnҚирғизистон муфтийси Мақсатбек Тўқтўмушев томонидан имзоланган қарорга асосан, қирғиз бўлмаган бошқа миллатдаги аҳоли яшовчи ҳудудлардаги масжидларда ҳам жума маърузалари қирғизча, зарур ҳолларда эса рус тилида айтилиши шарт.nnМуфтиятнинг Фатво бўлими раҳбари Равшан Эратов бу қарор давлат тилини қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинганини айтди:nn-Жума намозида намозхонлар орасида турли миллат вакиллари бўлади. Қирғизистонда қирғиз тили миллатлараро алоқа тили бўлиб ҳисобланади. Имомлар тилни билмаса, энди билади, ўрганади. Шу туртки бўлади, - деди муфтият ходими.nnМазкур қарор диндорлар орасида турли қарама-қарши фикрларни пайдо қилди. Ижтимоий тармоқларда ушбу қарорни тўғри деб ҳисоблаганлар ҳамда муфтиятни миллатчиликда айблаганлар ўртасида қизғин баҳслар бўлмоқдаnn-Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатух мусулмон биродарлар. Мен қозиятда, муфтиятда, дин бошқармасида ишловчиларга бир сўзим бор эди. Эртага Оллоҳ Субҳанаҳу Ва Таоло “Дин бу омонат, омонатни етказиш учун нима қилдинглар?” деса нима дейсизлар?. “Йўқ биз динни эмас, тилни етказдик”, дейсизларми?Жамоатчиликнинг ўзига қўйиб беринглар, қайси имомни қўйиш, қайси тилда масала қилишни жамоатчилик ўзи ҳал қилиб олади, - дейди ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири.