Loading the player...

Ўзбекистон янгиликлари: "Навбаҳор" фанатлари ҳалок бўлди, Тошкентда рўмол маҳкамаси

  • Ўзбекистон янгиликлари: "Навбаҳор" мухлислари ЙТҲда ҳалок бўлди, Тошкентда рўмолни ҳимоя қиилиш суд бошландиnnn10 мартдан 11 март кунига ўтар кечаси Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида "Нексия" ва "Дамас" автомашиналари иштирокида мудҳиш йўл-транспорти ҳодисаси содир бўлди. nnНатижасида 4 киши ҳалок бўлган. nnУларнинг 2 нафари "Навбаҳор" футбол клуби мухлислари, яна икки нафари қарама-қарши томонга ҳаракатланиб кетаётган "Дамас" автомашинасидаги йўловчилар бўлган, дея хабар бермоқда "Навбаҳор" клуби фанатларининг сайти лочинлар.уз.nn"Нексия"да бўлган "Навбаҳор" жамоасининг 5 нафар мухлиси Суперлиганинг 1-тур доирасида "Қўқон-1912"га қарши ўйинни Тошкентдаги стадионда томоша қилиб, Наманганга қайтаётган бўлган.nnХабарда айтилишича, Ҳодиса "Ангор" пост яқинида содир бўлди, машиналар ёниб кетган. "Нексия"даги яна 3 нафар мухлис айни вақтда комада қолмоқда. nn"Ўйин Тошкентда эмас, балки водийдаги стадионларнинг бирида ўтказилганида, мухлисларнинг тақдири мана шундай фожиали якунланмаган бўлар эди", деб ёзмоқда лочинлар.уз сайти.nn"Навбаҳор" майдони таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани туфайли ўйинга тайёр бўлмаган. Ўйин нима сабабдан водийдаги бошқа стадионда эмас, айнан Тошкентга кўчирилганига Профессионал футбол лигаси изоҳ бермаган. nnМаъмурий ишлар бўйича Тошкент шаҳар судида Халқаро Ислом академияси устидан суд жараёни бошланди. Академия қошидаги лицейга рўмол билан киритилмаётган ўқувчи қизнинг отаси адвокат Абдувоҳид Яқубов туман суди қароридан норози бўлиб шикоят киритган. nnАдвокат Абдувоҳид Яқубов бугунги суд жараёни рисоладагидек бўлганини айтмоқда. Судя Холмамат Ҳасанов адвокатнинг шикоятини диққат билан тинглаган ва унинг иш юзасидан мустақил исломий мутахассис чақириш таклифини қондирган. nnСудья Холмамат Ҳасанов Академиянинг рўмолни ечиб ўқишга кириш талабига Диний қўмита хулоса беришга ҳақли эмаслигини айтган. Чунки у жавобгар шахс. nnЯқубов шунингдек, туман судясининг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари юзасидан хусусий ажрим чиқаришни сўраган. Жумладан, адвокат Абдувоҳид Яқубов туман судяси Шуҳрат Мўминов судга кузатувчи бўлиб келганларнинг паспорт нусхаларини олишни талаб қилишини, уларга нисбатан босим сифатида кўришини айтади. nnШаҳар судида бўлиб ўтган бугунги жараёнга жамоатчилик томонидан қизиқиш катта бўлгани айтилмоқда. Уни кузатиш учун инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва оддий кузатувчилардан иборат 30-35 нафар одам келган. Аввалига техник ходимлар уларни суд залига киритмаган. Бироқ кейинчалик уларнинг бир қисми судга қўйилган. nnСуд жараёни 13 март соат 15:00 да давом этади.

    Category : Новости и политика

    #Ўзбекистон#янгиликлари:#"Навбаҳор"#фанатлари#ҳалок#бўлди#Тошкентда#рўмол#маҳкамаси

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up