Loading the player...

Гулнора Каримова яна қамоқхонага қайтарилди

  • Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова 5 март куни яна жазони ўташ колониясига қайтарилди.nnБу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси айни куни тарқатган ахборотда маълум қилинди.nnҚуйида Бош прокуратура тарқатган баёнотнинг тўла матни:nnЖиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2017 йил 18 декабрдаги ҳукми билан 1972 йилда туғилган Каримова Гулнора Исламовнага 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.nnИнсонпарварлик нуқтаи назаридан ҳамда маҳкума жиноий йўл билан орттирилган пул маблағларини қайтариш ва давлатга етказилган зарарни қоплаш мажбуриятларини ўз зиммасига олганлигини эътиборга олган ҳолда, жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2018 йил 1 июлдаги ажрими билан Г.Каримовага тайинланган жазо 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига алмаштирилган. Озодликни чеклаш жазосини ўташ жойи этиб маҳкума Г.Каримованинг ўз танловига кўра, қизи Иман Каримованинг яшаш жойи белгиланган.nnШу билан бирга, маҳкума Г.Каримова зиммасига қонунчиликда назарда тутилган қатор чекловлар, шу жумладан, яшаш жойидан чиқиб кетмаслик, алоқа воситаларидан ва Интернетдан фойдаланмаслик ҳамда зарарни қоплаш мажбурияти юклатилган.nnМаҳкума Г.Каримовага озодликни чеклаш жазосини ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек, суд томонидан юклатилган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд жазонинг ўталмай қолган муддатини бошқа жазо билан алмаштириши мумкинлиги тушунтирилган.

    Category : Новости и политика

    #Гулнора#Каримова#яна#қамоқхонага#қайтарилди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up