Loading the player...

Исломий жамият ва трансгендерлар: Қўрқув ва уят соясидаги ҳаёт - BBC Uzbek

  • Давлатчилиги исломий ва аксарият аҳолиси мусулмон бўлган Афғонистонда бугун ўзининг трансгендер эканини ошкор қиладиган қоришиқ жинсли инсонларни учратиш деярли имконсиз.nnУларнинг қонуний мақоми ва ҳуқуқий ҳимояси ҳам ҳали-ҳануз жиддий эътиборталаб масалалигича қолмоқда.nnЯъни, қоришиқ жинсли инсонларнинг тақдири Афғонистонда амалда бўлган бирор бир хос қонунда аниқ қилиб тилга олинмаган. nnЖамият исломий ва анъанадор, қораловчи ва айбловчи қарашлар кучли, натижада трансгендерлар ўз жинсларини яширишга мажбур, ҳуқуқсиз, бу каби инсонларнинг аниқ сонларига оид маълумотлар ҳам имконсиз.nnБи-би-сининг Кобулдаги мухбири Роҳийн Раҳнуш яқинда улардан айримлари билан учрашиш ва суҳбатлашишга муваффақ бўлган.nnАйни шу суҳбат тафсилотларидан маълум бўлишича, масъуллар ва фаоллар қолиб, ҳозир трансгендерларнинг ўзлари ҳақ-ҳуқуқларининг қонуний ҳимоясига эришиш саъй-ҳаракатига тушишган.nnАфғонистон парламентининг Инсон ҳақлари бўйича комиссияси аъзолари билан учрашиб, ўз муамммоларини уларга тўкиб солишган, ўз аҳволларига миллат вакилларининг эътиборларини қаратишга уринишган. nnБуларнинг барчаси манзарасида трансгендерлар масаласи яқинда парламент мажлисларининг бирида кўтарилган ҳам. nnАммо, мухбиримизга кўра, Афғонистондаги қоришиқ жинсли инсонлар ҳаётини қонуний ва ҳуқуқий йўлда тартибга солиш учун ҳалича енгиб ўтилиши керак бўлган тўсиқлар ва ғовлар озмунча эмас. nnBBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.Telegram каналимиз: @bbcuzbek

    Category : Новости и политика

    #Исломий#жамият#ва#трансгендерлар:#Қўрқув#уят#соясидаги#ҳаёт#bbc#uzbek

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up