Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Тошкентда Олий суд раисининг ўринбосари, Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Баҳодир Деҳқонов, 21 февраль куни ҳибсга олингани тўғрисида daryo.uz сайти ўз манбаларига таяниб хабар қилди.nn“Ишонса бўладиган манбалар”га таянилган худди шундай хабар uzmetronom.comда ҳам эълон қилинди.nngazeta.uzнинг ёзишича, Баҳодир Деҳқонов 21 февраль, "куннинг биринчи ярмида ўз хизмат хонасида" қўлга олинган. Бу нашр "ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги ахборот манбаси"га таяниб хабар қилди.nncentre1.com 18 февраль куни бир-биридан мустақил уч манбага таяниб, баҳодир Деҳқоновнинг 15 февралда эгаллаб турган лавозимидан бўшатилгани тўғрисида хабар қилган эди.nnБаҳодир Деҳқонов Олий Мажлиснинг Сенати томонидан 2017 йил 27 май куни беш йил муддатга Олий суди раисининг ўринбосари – Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланган.nnУ ўз вазифасига 2017 йилнинг 1 июнида киришган.nnБундан аввал, Баҳодир Деҳқонов Олий хўжалик суди раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.nnuzmetronom.com ўз хабарида Баҳодир Деҳқонов “ДХХнинг собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаевнинг қудасидир”, деб ёзган.nnБаҳодир Деҳқоновнинг қудаси экани айтилаётган ДХХ собиқ раҳбари 53 яшар Ихтиëр Абдуллаевга нисбатан 11 февралда "қамоқ" вақтинча эҳтиëт чорасини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилингани тўғрисида Озодлик 13 февралда ДХХ собиқ раҳбари қўл остида ишлаган мулозимга таяниб хабар қилган эди.