Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Грузия собиқ президенти ўзини "деярли тоза қонли грузин", деб эълон қилганидан бир кун ўтиб, Фейсбукдаги саҳифасига қўйган расми одамларни тонг қолдирди. Саакашвили унда XVIII аср испан адабиёти классиги Жонатан Свифт романи қаҳрамонига шама қилиб, ўзини лилипутлар асир олган Гулливер қилиб тасвирлабди.nnЎша суратда у майда лилипутларга асир тушган кўйи қумлоқ соҳилда, кузатув миноралари қуршовида ётибди. Саакашвилининг Фейсбукдаги расмий аккаунтининг 1 миллиондан ошиқ обуначиси бор.nnСурат Нугзар Метревели мўйқаламига мансуб. У суратларга “Фотошоп” дастури орқали ишлов беришнинг ҳадисини олган бўлиб, сиёсий сатираси билан машҳур.nnСуратга Свифтнинг 2010 йили экранлаштирилган сатирик романи асосидаги фильм асос қилиб олинган. Фильмда бош ролни Жек Блэк ижро этган эди.nnСаакашвили 17 февралда ўзининг ДНК текшируви натижаси ҳақидаги маълумотни Фейсбукка қўйиш билан бирга суратни ҳам жойлаштирди. Ундан маълум бўлишича, унинг томирида 98,3 фоиз грузин, 1,1 фоиз эса грек ва болқонликлар қони оқаётган эмиш.