Loading the player...

Навоий вилоят суди раиси ўз ходимини ерга ётқизиб, чотига тепди. Ходим касалхонага тушди.

  • 15 февраль куни эрталаб Навоий вилоят маъмурий ишлар бўйича суди раиси Отабек Тошев қўл остида ишловчи ходим Дилшод Норовни ҳамкорлари кўз ўнгида ерга ётқизиб тепкилаган.nnБундай иддао билан Озодликка 18 февралда 31 яшар Дилшод Норовнинг ўзи мурожаат қилди.nnЎзбекистон Бош прокуратурасига кўра, мазкур ҳолат бўйича "тергов олди текшируви олиб борилмоқда".nn"Кўзимдан ўт чиқиб кетди"nnВилоят судида компьютер созловчиси бўлиб ишлайдиган Дилшод Норовнинг айтишича, маъмурий суд раиси Отабек Тошев уни, гўёки, берилган вазифани бажармагани учун ерга ётқизиб, чотига тепган.nn- Биринчи ҳақоратлаб, пультни отиб юбордилар. Жаҳл устида келиб, бошимга урдилар ўнг қўллари билан. Бошимга урган пайти пастга қарагандим, кутилмаганда бутимга тепди. Шунда йиқилдим ерга. Кўзимдан ўт чиқиб кетди. Ай, дедим. Ёрдамга чақирдим, - деди Дилшод Норов.nnНатижада, юра олмай қолганини айтган 31 яшар Дилшод Норов айни куннинг ўзида Навоий вилоят касалхонаси хирургия бўлимига ётқизилган.nnМояги шишиб кетганини айтган Дилшод Норов ҳозирги аҳволини "ўртача" дея баҳолади.nn- Ўртача. "Яхши бўлиб кетасан. Бугун-эрта шишларинг қайтади. Қонинг яхши чиқди," деяпти дўхтирлар. Лекин ташқарига акам олиб чиқдилар. Уят бўлсаям айтай, олдингидай ёзила олмаяпман, - деди Дилшод Норов.nnОзодлик Навоий вилоят шифохонасиининг хирургия бўлимига боғланди.nnЎзини "даволовчи врач", дея таништирган шахс қайтиб телефон қилишни сўради, аммо Озодликнинг кейинги қўғироқларига жавоб бермади.

    Category : Новости и политика

    #Навоий#вилоят#суди#раиси#ўз#ходимини#ерга#ётқизиб#чотига#тепди#Ходим#касалхонага#тушди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up