Loading the player...

Ўзбекистон-Британия: Каримов, Ротшильд ва ўзбек олтинлари - BBC Uzbek

  • Лондондаги Буюк Британия архиви Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримовнинг 1993 йил ноябрида Британияга қилган ташрифига доир расмий ҳужжатларни ошкор қилган. Унда британ дипломатларининг Ўзбекистон раҳбари ҳақидаги фикрлари, инглиз сармоядорларининг ўзбек олтинига қизиқиши, Каримов ва Назарбоев ўртасидаги рақобат ва марҳум президентнинг Россия билан боғлиқ хавотирларига доир муҳим тафсилотлар ўрин олган.nnЖумладан, британиялик таржимон Тони Бишопнинг ёзишича, Каримов Лондонга ташрифи чоғида британ томонининг инсон ҳуқуқларига унчалик катта эътибор қаратмагани уни мамнун қилган. nn“Аминманки, Каримов ўзини инсон ҳақлари ҳақидаги саволлар билан безовта қилишмагани учун ҳам миннатдор бўлди”, - дейилади ҳужжатларда. nnТони Бишоп Ўзбекистон раҳбарининг Россия билан боғлиқ хавотирлари ҳақида ҳам ёзади. nnУнинг сўзларига кўра, Ислом Каримов руслардан шубҳаланган. Каримовнинг фикрича, русларнинг Ўзбекистонга ва шахсан унинг ўзига қарши душманона режалари бўлиши мумкин.nn“Каримов ишонадики, ўзбеклар учун ягона нажот Россияга қарамликни камайтиришда”.

    Category : Новости и политика

    #Ўзбекистон#Британия:#Каримов#Ротшильд#ва#ўзбек#олтинлари#bbc#uzbek

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up