Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Избоскан туманидаги “Пойтуғ цемент савдо” МЧЖга қарашли майдони 278 квадрат метрли қурилиш моллари омбори, суд қарори кучга кирмасдан туриб, туман ҳокими буйруғи билан бузила бошлади.nnБу ҳақда Озодликка арз қилган тадбиркор Зубайр Султоновнинг айтишича, унинг 2009 йилда туман ҳокимининг қарори билан қурган омборхонасини Избоскан туманлараро Иқтисодий суди 29 январь куни ноқонуний деб топган.nnСуд қарори ижроси учун бир ой вақт борлиги ва бу қарор устидан юқори турувчи судга апелляция муддати тугамаган бўлишига қарамасдан, туман ҳокими омборнинг томини бузишга ўзи бош-қош бўлмоқда.nnТадбиркорнинг омбордаги бир ярим минг тоннадан ортиқ цементи эса, ёмғирда яроқсиз ҳолга келиш хавфи остида қолди.nnТуман ҳокими Серобиддин Исмоилов Озодлик билан бу ҳақда гаплашишдан бош тортди.