Loading the player...

Киночилар Berlinaleда инвесторларни Ўзбекистонга жалб этишга ҳаракат қилди

  • 14 февралда халқаро Berlinale-69 кинофестивали якунига етади. 69 йилдан буён Берлинда ўтказилиб келаётган бу анъанавий санъат байрами кино оламидаги энг муҳим ҳодисалардан биридир. Berlinaleга ҳар йили бутун дунёдан ўн минглаб одам келади.nnBerlinale муҳим туризм ва савдо ҳодисаси ҳамдир.nn2019 йилги Berlinale Ўзбекистон учун аҳамиятли бўлди. Ўзбек киноси павильони илк бор фестивалнинг бошқа юзлаб стендлари орасидан жой олди.nnТашкилотчиларнинг айтишича, павильоннинг асосий вазифаси чет давлатлардаги ҳамкасблари билан танишишга, улар билан мулоқот қилишга ўзбек кино ижодкорлари учун имкон яратишдир.nnЎзбек киноси павильони тўғрисидаги promo материалларда уни ташкил этишдан яна бир мақсад Ўзбекистонни кино яратувчилари ракурсидан туриб тақдим этиш - инфратузилма, архитектура, тарихий обидалар, меҳмонхоналар, турли ландшафт ва табиат манзаралари тақдимотини ўтказиб, чет эллик киночиларни Ўзбекистонда фильм суратга олишга қизиқтириш, киноинвесторларни жалб этиш эканлиги қайд этилган.nnПавильонда Ўзбекистонда энг сўнгги кино техникаси мавжудлиги, уни бемалол ижарага олиш мумкинлиги ҳақида ҳам халқаро киноижодкорлар учун қизиқ ва фойдали маълумотлар берилди.nnЎзбек делегациясининг Берлиндаги иштироки Миллий кинокомиссия, Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси ҳамкорлиги маҳсули эканлиги айтилди.nnОзодлик суҳбатлашган франциялик киноижодкор Ксения Мейнгот Ўзбек павильонининг очилиши фестивалда қизиқ янгилик бўлганини айтади.

    Category : Новости и политика

    #Киночилар#berlinaleда#инвесторларни#Ўзбекистонга#жалб#этишга#ҳаракат#қилди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up