Loading the player...

Пахтачилик фермерлар ҳокимни экин ерларини ўз танишларига тақсимлаб берганликда айблади

  • Самарқанд вилояти, Пахтачи туманидан Озодликка шикоят қилган бир гуруҳ фермерларнинг иддао қилишича, туман ҳокими экин ерларини асосан ўз танишларига тақсимлаб берган.nnУларнинг арз қилишича, қишлоқ хўжалиги ерларини мақбуллаштириш ҳақидаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори Пахтачи тумани ҳокими Воҳид Раҳимов томонидан бузилган ҳолда ижро этилмоқда.nnФермерлар иддаосича, тумандаги 95 фоиз ер тендер ўтказилмасдан, фақат туман ҳокими айтган одамларга бўлиб берилган, қолган беш фоиз ер учун эса тендер 3 февраль куни ўтказилган.nnҲар бир лойиҳага 3-4 талабгор бўлган бу йиғилишда, фермерларга кўра, яна қоидалар қўпол равишда бузилиб, фақат ҳоким танлаган одамларга ер берилган.nnАммо, Туман ҳокими Воҳид Раҳимов фермерлар иддаоларини инкор қилди.nnПахтачи туманидан Озодликка мурожаат қилган тўрт нафар фермернинг айтишича, 3 февраль куни ҳокимликнинг мажлислар залида ўтказилган танлов адолатсиз, Вазирлар Маҳкамаси қарорининг талаблари бузилган ҳолда ўтган.nn“Тендерда шаффофлик бўлмади”nn“Гулистон олтин тупроғи”фермер хўжалиги раҳбари Хуршида Сувонованинг айтишича, тендерда фақат ҳокимнинг айтгани бўлган:nn- Тендерга бордик, ҳоким ўзи айтди, бўлди. Депутатлар ҳам тасдиқлагани йўқ. Комиссия бизни ўрганиб чиқди, лекин неча балл олганимизни ҳам билмаймиз, қайси фермер ўз салоҳияти қанча эканлигини ҳам билмайди. Хуллас, ҳоким айтган одам ер оляпти, айтмагани қуруқ қоляпти, Шаффофлик, очиқлик йўқ, дейди фермер.

    Category : Новости и политика

    #Пахтачилик#фермерлар#ҳокимни#экин#ерларини#ўз#танишларига#тақсимлаб#берганликда#айблади

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up