Loading the player...

Ўзбекистон, Туркистон, Туркия, Кавсар ая: Ўрислар Ватанимни бўлиб ташлабди - BBC Uzbek

  • Кавсар ая ҳозир 90 ёшда. Ая ўзини тасаввуфнинг машҳур намояндаларидан бири – Хожа Аҳмад Яссавий авлодларидан эканини айтади. “Ватан деганда бугун сиз нимани тушунасиз”, деган саволимизга аяхон, “Туркистон шаҳрида юрагимга иссиқ киради. Ўзбекистон Ватаним – иссиқ...”, - дея жавоб беради. nnАсли туркистонлик Кавсар ая ўтган асрнинг 30-йилларида Шўравийлардан қочиб, оиласи билан дастлаб Афғонистонга ўтади.nnАфғонистонда йигирма йилча яшагач, Туркияга кўчиб ўтишади. nnҚарийб 70 йилдирки, Кавсар ая Туркияда яшайди.nn“У пайтлар Қозоғистон, Ўзбекистон деган нарсалар бўлмаган, ўрислар бўлиб ташлабди”, - дейди Кавсар ая Би-би-си Ўзбек Хизмати билан суҳбатида. nn“Ватан, деганда отам, онам, ўзим туғилиб ўсган жойни тушунаман, албатта”, - дейди у киши ўз сўзларида давом этаркан.nn“Ўзбекистон мустақил бўлди, деб кўп суюндим, шундай суюндим...”.nnКавсая аянинг айтишича, мустақил бўлгач, Ўзбекистонга боришга муваффақ бўлган.nnТошкент, Андижон, Попда бўлган, ҳалиям амакилари, тоғалари борлигидан хабар топган, улар билан кўришган.nn“Тушларида қайта-қайта қабрларини кўравергач, Хожа Аҳмад Яссавийнинг ҳозир Қозоғистоннинг Туркистон қисмида қолган мақбараларини ҳам бориб кўрган”.nn“Бориб, салом бериб, қабрларининг ёнларида ўтирдим”, - дейди Кавсар ая.nn“Ўрислар бўлиб берибди-да, Қозоғистон, билмадим яна нима, бўлак-бўлак қилиб қўйган экан. Авваллари битта экан”, - дея Кавсар ая ўз ҳайронлик ва таажжубларини ҳам яширмайди.n n“Ватан деганда бугун сиз нимани тушунасиз”, деган саволимизга эса, аяхон, “Туркистон шаҳрида юрагимга иссиқ киради. Ўзбекистон Ватаним – иссиқ...”, - дея жавоб беради.n nКавсар аянинг айтишича, ота-онасининг ўша пайтда берган қароридан афсусда бўлган пайтлари ҳам бўлган.n n- “Бир куни онам раҳматлига: “Нимага дарбадар бўлиб, Ватандан кетдиларинг”, деб ҳам сўраганман”, - дейди ая.nn- “Онам ўшанда: “Ҳа ўрис ҳаммамизни ўлдирарди, жонимизни олиб қочдик”, - деб жавоб бердилар.n n- Мен эса: “Аммо биз юртимизда яшардик”, - дедим. nn- “Вой болам-эй, вой болам-эй, қўймадики...”, - деди ўшанда онамиз...nnКавсар Яссавий билан Гулсевар Замон Истанбулда учрашган.nnBBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.Telegram каналимиз: @bbcuzbek

    Category : Новости и политика

    #Ўзбекистон#Туркистон#Туркия#Кавсар#ая:#Ўрислар#Ватанимни#бўлиб#ташлабди#bbc#uzbek

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up