Loading the player...

Ўзбекистон, Қатар, Россия: Толибон қудратга қайтса, ўзгармоқчими? - BBC Uzbek

  • Ўзбекистон, Қатар ва Россиядаги музокаралар ортидан, Афғонистон Толибон ҳаракати ҳайъатининг раҳбари Би-би-сига эксклюзив интервью берди.nnНега бугун тинчлик истаб қолишгани, хотин-қизларга оид янгича сиёсати ва Америка билан дўст тутиниш истаклари ҳақида айтиб берди.n nШер Муҳаммад Станикзайга кўра, уруш сиёсати ортиқ иш бермайди, деган тўхтамга келишган.nnУнинг айтишича, Афғонистонни куч билан забт этиб, муқим тинчликка эришиб бўлмайди.nnХотин-қизлар масаласида Шариат ва афғон маданияти асосида иш тутишади, уларнинг ўқиш ва ишлашларига изн беришади. nnАгар, музокаралар йўли билан афғон ҳукумати таркибига киришса, ўзларини дунё тан олиши осонлашади.nn(Эслатиб ўтиш жоиз, Исломий Амирлиги қудратда бўлган пайтда, уни дунёнинг фақат саноқли давлатларигина расман тан олишган). nnМинтақа ва дунё давлатлари билан дўстона алоқалар ўрнатишлари қийин бўлмайди.nnУстига устак, Америка Қўшма Штатлари билан ҳам дўст бўлиб қолишади. nnҲарбийларининг сафарбарлиги ортидан ҳам, америкаликларни Афғонистонга таклиф қилишади.nУларнинг Афғонистонни қайта тиклаш ишларига кўмак беришларини исташади. nnШер Муҳаммад Станикзай Афғонистон Толибон ҳаракати Қатардаги сиёсий идорасининг раҳбари бўлади.nnУ бошчилигидаги ҳайъат ўтган йил илк бор амалий ташриф билан Ўзбекистонда ҳам бўлган.nnЯқинда Доҳада АҚШ томони билан 17 йиллик афғон урушига чек қўйиши мумкин, деган оҳангда якунланган музокараларга бошчилик қилган.nnҲозир эса, Шер Муҳаммад Станикзай Россия пойтахти Москвада.nnАфғонистоннинг бу яқин тарихида кузатилмагани айтилган “афғонлараро мулоқот”ларда қатнашмоқда. nnТаъкидлаш жоиз, воқеаларнинг сўнгги ривожи Толибон ҳаракати жорий пайтда Афғонистоннинг 70 фоиз ҳудудида у ёки бу даражада ҳозир бўлган бир пайтда кузатилмоқда. nnШундай экан, буларнинг барчаси нимани англатади, нималарга далолат қилади?nnШер Муҳаммад Станикзай билан Москвада Би-би-си мухбири Искандар Керманий суҳбатлашган.

    Category : Новости и политика

    #Ўзбекистон#Қатар#Россия:#Толибон#қудратга#қайтса#ўзгармоқчими?#bbc#uzbek

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up