Loading the player...

Берлинда ўқиган жадид ёшлар изидан - Германия ва Ўзбекистон - Ибрат Сафо BBC Uzbek

  • 1920-йилларда Туркистон, Бухоро ва Хоразм республикаларидан 100га яқин болалар ва ёш йигит-қизлар таҳсил олиш учун Германияга юборилганди. Улар маърифатпарвар оилалар фарзандлари бўлиб, жадидлар қўлида таълим олгандилар. nnВатанга қайтганларида уч республика Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасига айланган, уларга бўлган ишонч эса Совет раҳбариятининг шубҳасига айланганди. nnГерманияда ўқиб қайтган ўзбекистонликларнинг деярли барчаси 1938-йилда жосус дея топилиб, отилди. nnУларнинг аксарияти Ўзбекистон мустақил бўлгач, оқланган бўлса-да, кенг жамоатчилик учун номаълум бўлиб қолмоқда. nnБухоро Халқ Совет Республикаси талабалар ўқиши учун Берлиндан бир уйни сотиб олган. Бошқа талабалар эса мамлакатнинг турли қисмларида ижарада турганлар. nnИбрат Сафо Берлинга сафар қилиб, ёш жадидлар яшаган уйлар изидан тушди.

    Category : Новости и политика

    #Берлинда#ўқиган#жадид#ёшлар#изидан#Германия#ва#Ўзбекистон#Ибрат#Сафо#bbc#uzbek

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up