Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Эрон инқилоби қандай содир бўлганди?nn1979 йили бўлган инқилоб Эронга тубдан ўзгаришлар олиб келди. У АҚШ ҳамда Эрон ўртасидаги ишончсизлик ва адоват уруғларини экилишига сабаб бўлди. nnАввалига, Исломий Инқилоб узоқ яшаб қола олмайдигандек туйилган эди, аммо у 40 йилдан буён жон сақлаб келмоқда.nnСайлов ортидан сайлов ўтиб, миллионлаб эронликлар либерал ва консерватив сиёсий қарашлар қоришмасига эга номзодларни танламоқдалар. Бора-бора ҳокимиятга либерал шахслар келмоқда.nnАммо улар қудратга келгандан сўнг консерватив руҳдаги тузумни ўзгартира олмаётир.nnЭрон конституцияга таянган ҳолда, уламолар, Инқилоб Муҳофазачилари ва бошқа консерватив кучлар, ҳокимиятга ким келмасин, деярли барча нарсани ўз назорати остида сақлаб қолишга муваффақ бўлмоқда.nnОлий руҳонийнинг обрўси ва таъсири ҳар қандай сайланган президентникидан юқоридир. Консерватив кучлар эса қудратни қўлдан чиқариб юбормаслик йўлида бор имкониятини ишга солади.nn2009 йилдаги президентлик сайловидан зум ўтмай, либерал номзод Мир Ҳусайн Мусавийнинг энг кўп овоз олгани тахмин қилинган бўлсада, консерватив қарашга эга Маҳмуд Аҳмадинажод ғолиб, дея эълон қилинган эди.nnСайлов натижаларидан норози оломон кўчаларни тўлдирган, Эрон бир неча кун давомида янги бир инқилоб ёқасига келиб қолгандек туйилган эди. Бироқ консерватив кучлар кўча намойишларини аёвсиз тарзда бостиришнинг уддасидан чиқа олди.nnИсломий Инқилоб сақлаб қолинди.nnЭрон мусулмонларининг 90 фоиздан зиёдроғи шиа мазҳабига мансуб. Улар 1979 йилда шоҳ тузумини ағдариб ташлаб, бутун Ислом дунёсини ларзага солган эдилар.nnЭрон инқилобидан руҳланган Ливан ва Форс Кўрфазининг айрим қисмларида жойлашган мамлакатлар шиалари ўзининг жамиятдаги энг қуйи қатлам эканини тан олишни бас қилиб, янада кўпроқ қудрат талаб қила бошлади.nnҒарб томонидан дастакланган шоҳнинг ағдарилишини олқишлаган бўлса ҳам, минтақада яшовчи суннийлар бундай ҳолатдан қаттиқ хавотирга тушди.nnЯқин Шарқ бўйлаб америкаликларга қарши ҳақиқий ов бошланиб кетди.nn1980-1988 йиллар давомида Эрон Ироқ билан қонли уруш олиб борди. Ҳар икки тузум ҳам жон сақлаб қолишга зўр бериб, ҳаракат қилди.nnАммо 2003 йилда АҚШнинг Ироққа бостириб кириб, сунний озчилиги ҳокимиятини парчалаб ташлаши ортидан мамлакатни Эрон дастагини олган шиалар бошқаришга киришди.nnПрезидент Жорж Буш ҳукумати Эроннинг минтақадаги супер қудратга айланганини тан олди. Бироқ ушбу эътироф Эроннинг манфаатларига мутлақо зид эди.nnҲозирги кунда Исроил ва АҚШ президенти Доналд Трамп Эронни дунё тинчлигига энг катта хавф сифатида кўрмоқда.nnЕвропа Иттифоқи эса бу масалада умуман бошқача фикрда.nnИттифоқ аъзолари Эронни зиддиятли мамлакат, дея аташ билан бир вақтда, улар АҚШ собиқ президенти Барак Обама даврида эришилган Эрон ядро дастури бўйича келишувга амал қилишда давом этишни истайди.nnҲозирда Эрон, аксар одамлар тасаввуридан фарқли ўлароқ, муроса қилишга мойил давлатга айланган.nnИсломий Республика аёлларнинг кийинишига қаттиқ тургани билан Саудия Арабистонидек аёллар ҳуқуқларини қўпол равишда оёқости қилмайди.nnЭрон аёллари бемалол бизнес билан шуғулланади, мол-мулкка эгалик қилади, машина ҳайдайди ва муҳим сиёсий амалларни эгаллаган.nnЖорий ҳукумат инқилобдан бери анчайин либераллашган.nnЭҳтимол, Оятуллоҳ Ҳумайний бундай ҳолатга йўл қўймаган бўлур эди, аммо айнан муросасозлик йиллар мобайнида Исломий Республикани қулашдан сақлаб келди.nnУзоқ 1986 йилда менинг инқилобдан сўнг мамлакатга киришимга илк бор рухсат берилган эди. Мен ўша вақтдаги янги Эрон ҳақида ўйлаганларимни қисқача ифода этмоқчиман: у барқарорлашган, лекин бу барқарорлик узоққа чўзилмайдигандек кўринарди.nnЭрон ҳозир ҳам ана шундай тарзда яшаб келмоқда.nnБугун мамлакат аҳли коррупция юзасидан шоҳ давридагидан кўра кўпроқ дарғазаб бўлмоқда.nnМавжуд тузумга қарши бирор жиддий ички хавф йўқлигидан Эрон сокин кўринади. Бироқ аксар омма томонидан сайланган ожиз либерал ҳукумат ва қудратли консерватив кучлар ўртасидаги мувозанат абадий давом этаверади, деб ўйлаш жуда ҳам мушкул.nnҲумайний Boeing 747 учоғида ўзи билан мамлакатга олиб келган аёвсизлик, ноаниқлик ва қасоскорона кайфият бугун анча босилган.nnЛибераллар ва консерваторлар ўртасидаги мамлакатни бошқариш юзасидан шаклланган мўрт муроса ҳали мавжуд экан, Ҳумайнийнинг инқилоби жон сақлаб қолаверади.nnBBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: t.me/bbcuzbek