Loading the player...

Фейсбук Украинадаги сайлов арафасида ташқи рекламани жиддий назорат қилмоқчи

  • Фейсбук ижтимоий тармоғи Украина президенти сайлови арафасида бу мамлакат ташқарисидан сотиб олинадиган ракламаларни тақиқлашини эълон қилди. Сайлов жорий йил баҳорида бўлиб ўтади.nnУшбу қарор ижтимоий тармоқнинг 2 миллиард фойдаланувчиси орқали тарқатилаётган сохта ёки чалғитувчи ахборотлардан норозиликларга жавобан амалга ошираётган ишларининг бир қисми бўлади. Буни Киев расмийлари олқишлаши турган гап.nnУкраина кўп йиллардан бери Фейсбук маъмуриятини Москва кўмагида амалга оширилаётгани гумон қилинаётган нотўғри ахборот тарқатиш кампанияларидан огоҳлантириб келади. Бунга Киевнинг Ғарб билан яқин ҳукуматига ишончсизлик уйғотиш, Москванинг Қримни босиб олганини олқишлаш ва мамлакат шарқидаги бўлгинчиларни қўллаб-қувватлашга даъватлар киради.nnФейсбук 28 январда жорий йилда Ҳиндистон, Нигерия, ва Украинада бўлиб ўтадиган сайловларни ҳимоя қилишга оид июнь охиригача амалга ошириладиган ишлари ҳақида баёнот берди.nnУкраина президенти сайлови 31 мартга белгиланган. Сайлов иккинчи турга қолиши ҳам мумкин. Чунки амалдаги президент Петро Порошенкога 20 дан ошиқ номзод рақиб бўлиши кутилмоқда.

    Category : Новости и политика

    #Фейсбук#Украинадаги#сайлов#арафасида#ташқи#рекламани#жиддий#назорат#қилмоқчи

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up