Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Америка Қўшма Штатлари мисли кўрилмаган қаҳратон совуқдан зиён чекмоқда. Аллақачон ўндан ортиқ киши ўлган.nnАмерика дунёнинг энг катта сондаги ўзбеклар истиқомат қилувчи учта давлатидан биттаси бўлади. nnАномал совуқ аллақачон ўндан ортиқ инсоннинг умрига зомин бўлган. nnЧорак миллиондан ортиқ америкалик эса, мисли кўрилмаган бу табиий офатдан зиён чекишган. nnЖабр кўрганларнинг аксарияти Шимолий Дакота, Висконсин, Айова, Миннесота, Мичиган ва Иллинойс штатларига тўғри келган.nnАгар, Вашингтондан журналист суҳбатдошимиз Навбаҳор Имамованинг сўзларига таянилса, ўзбеклар Америка Қўшма Штатларининг айни шу штатларида кўпроқ истиқомат қилишади.nnАйрим ҳисоб-китобларга кўра, ўзбекистонликлари дохил Америкадаги ўзбекларнинг тахминий сони ҳозир деярли уч юз минг кишига етай, деб қолган.nnУлардан аксариятини эса, Грин-карта ёрдамида Америка Қўшма Штатларида яшаш ҳуқуқини қўлга киритганлари ташкил этишади.nnАмерикада яшаб, меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар орасида етакчи олимлар, ишбилармонлар, турли халқаро ва жамоат ташкилотлар вакиллари мақомида бўлганлари, нуфузли университетларида таҳсил олаётганлари озмунча эмаслиги айтилади.nnЎзбекистондаги "Ижтимоий фикр" тадқиқот марказининг ўтган йилги сўрови Америкага кетиш истагида бўлган ўзбекистонликлар сони ортиб бораётганига далолат қилган.nnШундай экан, қаҳратон совуқда уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда?nnBBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.nnTelegram каналимиз: t.me/bbcuzbek