Loading the player...

Ўзбекистон - Россия: Ўзбекистон фуқаролари таҳдидми? - BBC Uzbek

  • Россия Ички ишлар вазирлиги юқори мартабали вакилининг баён қилишича, Ўзбекистон ва Тожикистондан келганларга алоҳида эътибор қаратиш зарур.nnВазир муовини Игорь Зубовга кўра, ИШИД жангари гуруҳи номаълум вертолётларда ўз жангариларини оммавий равишда Покистондан Афғонистон шимолига ташламоқда.nnУнинг айтишича, худди шу боис ҳам, Россиядаги Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари алоҳида эътибор талаб қилади.nnЎзбекистон ва Тожикистон энг катта сондаги фуқаролари Россияда меҳнат муҳожирлигида банд икки Марказий Осиё давлати бўлишади.nnБиргина расмий рақамларда Россиядаги ўзбекистонлик мигрантларнинг сони бугун ҳам бир миллиондан ортиши айтилади.nnРоссия ҳукумати сўнгги йилларда шундоқ ҳам миграция оид қонунларини янада кучайтирган.nnПрезидент Шавкат Мирзиёев бошчилиги остида ўзбек ҳукумати сўнгги икки йил ичида Россияда меҳнат муҳожирлигида банд фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласига жиддий эътибор қаратган.nnАммо Россия Ички ишлар вазирлигининг сўнгги баёноти ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ҳали-ҳануз Россияда ўзларичалик аҳволи оғир бошқа давлат фуқаролари йўқ эканига оид шикоятлари манзарасида янграган.nnБу ҳақда баён қиларкан, Игорь Зубов ИШИД билан боғлиқ бу каби маълумотлари манбасини очиқламаган.nnИШИД гуруҳи ўзининг жангариларини оммавий равишда афғон-тожик чегарасига ташлаётганига оид бу каби хабар ҳозирча бошқа манбалар томонидан ўз тасдиғини топмаган.nnАфғонистон томони россиялик масъулларнинг мазкур баёнотига ҳалича ўзининг муносабатини билдирмаган.nnЛекин шу пайтгача расмий Кобул баробарида Афғонистонда энг катта сондаги ҳарбийларига эга расмий Вашингтон ҳам Россиянинг бу каби хавотирларини асосли, деб билишмаган, ҳамиша рад этиб келишган.nnАммо мазкур хабар ортидан, Тожикистон Миллий Хавфсизлик Давлат Қўмитаси махсус баёнот билан чиққан.nnТожик-афғон чегарасида "террорчилар йўқ"лигини билдирган.nnБу баёнот нима дегани ва унда қанчалик жон бор? nnАсли ўзбекистонлик ҳуқуқшунос ва фаол Ботиржон Шермуҳаммад Россия Ички ишлар вазирлигининг сўнгги баёноти билан боғлиқ янгиликка муносабат билдиради.

    Category : Новости и политика

    #Ўзбекистон#Россия:#фуқаролари#таҳдидми?#bbc#uzbek

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up