Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Бу гал ҳам футбол бўйича Осиё Кубогининг финали ўзбексиз кечмайдиган бўлди.nnЎзбекистон миллий терма жамоаси турнирнинг нимчорак финалидан ортга қайтган бўлса, аммо мезбон Бирлашган Араб Амирликларида финалгача битта ўзбек қолди.n nОсиё Кубоги тарихида финал ўйинини бошқариш иккинчи бор ўзбекистонлик номдор ҳакам Равшан Эрматовга ишониб топширилди. nЯнги Осиё чемпионининг номи бугун, 1 феврал куни маълум бўлади. nҒолиблик учун майдонга тўрт карра Осиё чемпиони Япония ва Қатар тушишади.nРавшан Эрматов бунгача 2011 йилги Осиё Кубогининг финал учрашувини бошқарган. nБугунги учрашувда унга қанотларда ўзбекистонлик Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. nn41 ёшли Равшан Эрматов жаҳондаги энг номдор ҳакамлардан бири бўлади. nnУ ўзининг ҳакамлик карьераси давомида бир эмас, бир неча бор жаҳон рекордларини ўрнатган.nnРавшан Эрматов жаҳон чемпионатини бошқарган энг ёш ҳакам сифатида тарихга кирган.nn2018 йилги жаҳон чемпионатида бошқарган ўйинлари сонини 11 тага етказиб, ҳакам сифатида ўзининг рекордини ўзи янгилаган, жаҳонда мутлақ рекордсменга айланган.nnРавшан Эрматов ҳакам сифатида Осиё миқёсида ҳам кўплаб ютуқларга эришган.nnЎзбекистонлик ҳакам 5 бор Осиёнинг “Энг яхши ҳаками” сифатида эътироф этилган.nnnnnnЎз ҳакамлик фаолияти давомида Равшан Эрматов 5 марта Осиё чемпионлар лигаси финалини бошқарган.nУнинг отаси ва илк устози Сайфиддин Эрматов бугунги финал учрашуви арафасида Би-би-си Ўзбек Хизмати билан суҳбатида Бирлашган Араб Амирликларидан бу каби янгиликни кутгани, кўнгли хотиржам экани, ўғли ва шогирдининг финал учрашувини кўнгилдагидек ўтказиб, “халққа байрам улашишлари”га ишончи комил эканин айтади. nnBBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.nnTelegram каналимиз: t.me/bbcuzbek