Loading the player...

Мактаб директори ўқувчини уриб, қулоқ пардасини йиртиб ташлади

  • Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани, Полвонлар юрти маҳалласида яшайдиган Нодира Эргашева унинг дарсга кеч қолган ўғлини 4-умумтаълим мактабининг директори уриб, қулоқ пардасини йиртиб юборганидан арз қилди.nnОнанинг Озодликка шикоят қилишича, 18 яшар ўғлининг қулоқ пардаси йиртилганини маҳаллий врачлар тасдиқлаган ва у бир ҳафта касалхонада даволаниб чиққан.nnОна ўғлига қаттиқ жароҳат етказган мактаб директорига нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмаётганидан шикоят қилди.nnЖарқўрғон туманининг Полвонлар юрти маҳалласида яшайдиган, 40 яшар тиббиёт ҳамшираси Нодира Эргашеванинг Озодликка айтишича, 12 январь куни эрталаб дарсга беш минут кеч қолган ўғли, 11-синф ўқувчиси Анвар Маматмуродовни мактаб директори Дилшод Бабанов уриб, қулоқ пардасини йиртиб ташлаган:nn- Директор дарсга кечикканларни ҳовлида йиғиб турган экан. Ўғлим шошилиб мактабга кириб кетаётса, директор уни чақириб, бош кийимини ечтириб, қулоқ аралаш қаттиқ урибди. Соат 12ларда менга телефон қилиб, қулоғим қаттиқ оғрияпти, деди. Кейин туман поликлиникасига олиб бориб, текширтирсам, дўхтирлар қулоқ пардаси йиртилган, деган хулоса берди, дейди Нодира Эргашева.

    Category : Новости и политика

    #Мактаб#директори#ўқувчини#уриб#қулоқ#пардасини#йиртиб#ташлади

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up