Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Суҳайлнинг айтишича, худди шу боис ҳам, ҳаёти хавф остида ва она Ватанига қайта олмайди.nn- Толиблар ва террористлар орасида шундай бир тушунча бор. Яъни, фатвога ўхшаш бир нарса. Агар, сен кофир билан ўтирсанг ва ёки бирга овқатлансанг, сен ҳам ортиқ мўмин эмассан, деб қарашади.nn- Худди шу боис ҳам, Афғонистонга қайтсак, ҳаётимиз хавф остида бўлади, дейди Суҳайл. nnҚаҳрамонимиз жон қайғусида Австралия ҳукуматидан бошпана сўраган олти нафар афғонистонлик ногирон спортчидан бири бўлади.nnУлар Австралияга ногирон спортчилар орасида уюштирилувчи “Invictus” турнирида иштирок этиш учун боришган.nnАммо, беллашув ортидан, Афғонистонга қайтишдан бош тортишган. nnУларга кўра, ўйинлар ва маросимнинг кенг ёритилгани ўзларини толибларнинг назарига туширган. nnБу турнир ҳар йили британ шаҳзодаси Гаррининг ташаббуси билан ўтказиб келинади. nnҒарб бошчилигидаги иттифоқ қўшинларининг 2014 йилги сафарбарлиги ортидан, толиблар яна бутун Афғонистон бўйлаб қайта фаоллашишга муваффақ бўлишган.nnОрада кечган вақт давомида мамлакатда Яқин Шарқдаги ИШИД гуруҳининг Хуросон қаноти ҳам бўй кўрсатишга улгурган.nnАгар, президент Ғани ўтган ҳафта эълон қилган сўнгги расмий маълумотларга таянилса, ўтган беш йил ичида 45000 нафар ҳарбийларини бой беришган.nnАммо сўнгги ҳафталарда расмий Вашингтоннинг толиблар билан тил топишиш уринишлари ўз самарасини бераётгандек кўринган.nnКуни-кеча Қатарда бўлиб ўтган олти кунлик музокаралардан томонлар мамнун қолишган, “жиддий ютуқ”қа эришганликларини баён қилишган.nnФеврал ойи охирларида яна музокаралар столига ўтириш истагини изҳор этишган.nnМинтақавий таҳлилчилар орасида бу музокараларга анчайин некбин қарашда бўлаётганлар сони ҳам оз эмас.nnУларнинг ишонишларича, айнан мана шу музокаралар Афғонистондаги 17 йиллик урушга чек қўйиши мумкин. nnМазкур видеолавҳа Би-би-си Ўзбек Хизматининг Афғонистон учун телевизион янгиликлар дастури учун тайёрланган.nnBBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.nnTelegram каналимиз: t.me/bbcuzbek