Loading the player...

"Ҳукумат иккита лойиҳамни ўғирлади"

  • Ҳозирда Туркияда яшаб, тадбиркорлик қилаётган асли андижонлик 26 яшар Жасур Тожиддинов OzodMikrofonга мурожаат қилиб, Ўзбекистон ҳукуматини унинг лойиҳаларини ўғирлаганликда айблайди.nnЖасур Тожиддинов иддаосига кўра, у 2017 йилнинг январида Андижонда ўқувчиларни мактабга ташиш учун махсус автобуслар ташкил қилган. Бироқ ўша йилнинг сентябрига келиб, бу лойиҳасини тўхтатишга мажбур бўлган.nn- Сентябрь ойида 1 та автобус ва 5 та Газель машинамни пахтага жалб қилишди. Бир марта ГАИ ходими автобусда ўтирган ўқувчи болаларни катта трассада тушириб, машиналарни далага олиб кетишди. Болалар кўчада қолиб кетди. Мактабга бориша олмади. Болалар бирор автоҳалокатга учраб, бирор кор-ҳол бўлганида, болаларнинг ота-онаси менга келарди. Шунинг учун дарров бу лойиҳамни тўхтатдим.nnЖасурга кўра, бу лойиҳаси ҳақида Халқ таълими вазирлиги мутасаддиларига ўша пайтда мурожаат қилиб, ёрдам сўраган, бироқ рад жавоби олган. "Кейинчалик ушбу лойиҳамни вазирлик ўғирлади. Бу йил чекка қишлоқларда шу лойиҳам асосида болалар учун мактаб автобусларини ташкил қилишди", дейди Жасур Тожиддинов.

    Category : Новости и политика

    #"Ҳукумат#иккита#лойиҳамни#ўғирлади"

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up