Loading the player...

Пудратчи ва истеъмолчи "Қишлоқ қурилиш инвест"ни арзон уйларни қимматга сотаëтганликда айбламоқда

  • Ўзбекистон бўйича аҳолининг кам таъминланган қатлами учун арзон уй-жой қурувчилари бу соҳада мамлакатдаги асосий буюртмачи бўлган "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси МЧЖни уйлар нархини сунъий равишда қимматга сотаётганликда айблади. Пудратчиларнинг иддао қилишича, "Қишлоқ қурилиш инвест" уй қурилишидан то уларни жиҳозлашга қадар бўлган материалларни қурувчиларга бозор нархидан ўртача икки баробарга қимматга пулламоқда.nn"Қишлоқ қурилиш инвест" қурдирган "намунали уйлар"дан сотиб олган айрим оилалар эса¸ бу уйларга улар розилигисиз ўрнатилган ошхона жиҳозлари бозордаги нархлардан уч-тўрт бараваргача қимматлигидан шикоят қилмоқда.nn"Қишлоқ қурилиш инвест" компанияси бош директори қабулхонаси телефони орқали Озодлик боғланган “компания мутахассиси” бу айбларни “бемаъни” деб атади ва уларга жавоб беришга вақти йўқлигини айтиш орқали¸ гўшакни илиб қўйди.nnҲеч кимнинг кучи етмаган ширкатnnКам таъминланган оила сифатида "Қишлоқ қурилиш инвест" компанияси қурган уйлардан 3-хонали квартира сотиб олган карманалик Тўхтагул Турдиева¸ ўз розилигисиз ўрнатилган ошхона жиҳозлари ва кириш йўлагига қўйилган шкаф учун буюртмачи ширкат қўйган нархни кўриб¸ ҳайратга тушганини айтади.nn- Ошхона мебели оддий ламинатдан, акрил эмас, тортмасиям йўқ. 4 миллион 880 минг нарх қўйипти. Бозорга чиқиб суриштирсам¸ 300-400 минг сўмгаям бормайди бунақа тумбалар. Шу “мебель” учун 4 880 500 ҳисобланган. Кириш йўлагига қўйилган ингичка шкаф учун қарийб 1 миллион сўм нарх қўйилган. Бозорда бу 150 минг сўм экан. Ҳаммаси 1 миллион сўмга бориб-бормайдиган бу сифатсиз мебеллар учун "Қишлоқ қурилиш инвест" 5 миллион сўмни бўйнимга илиб қўйган, дейди 23 январь куни Озодлик гаплашган Тўхтагул Турдиева.​

    Category : Новости и политика

    #Пудратчи#ва#истеъмолчи#"Қишлоқ#қурилиш#инвест"ни#арзон#уйларни#қимматга#сотаëтганликда#айбламоқда

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up