Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
2019 йилнинг 1 февралидан Халқ қабулхоналари уйма-уй юриб, аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилишни бошлайди. ЎзА агентлиги берган хабарга кўра, бундай тартиб президент Мирзиёевнинг шу йил 17 январдаги қарори билан йўлга қўйилади.nnПрезидент Шавкат Мирзиёев 2019 йилнинг 17 январида “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолаган эди.nnЎзА агентлигининг хабар қилишича, мана шу фармонга мувофиқ, 1 февралдан бошлаб, давлат органлари аҳоли билан бевосита ишлашни назарда тутувчи янги тизимни йўлга қўядилар. Яъни, пойтахт ва вилоятлардаги Халқ қабулхоналари бошчилигидаги давлат органи вакиллари уйма-уй юриб, ҳар бир оила муаммосини аниқлаш ва ҳал қилишни бошлаши лозим.nnРасмий хабарда айтилишича, шу кунда республикадаги халқ қабулхоналари раҳбариятлари президент маъмурияти томонидан Давлат бошқаруви академиясида ташкил этилган 5 кунлик малака ошириш ўқув курсларида ўқитилмоқда.nnБу ўқув курслари "Халқ қабулхоналари институти фаолиятини янги босқичга олиб чиқишдаги яна бир муҳим қадам" сифатида баҳоланмоқда.nn"Бундан ташқари, ишчи гуруҳ жамоани шакллантириш ва унинг самарали ишлашини ташкил қилиш, тайм-менежментни амалда қўллаш, ҳар бир сониядан унумли фойдаланиш каби мавзуларга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда. Бундан буён давлат органлари Халқ қабулхоналари бошчилигида ўзлари масъул бўлган ҳудудларда маҳаллама-маҳалла, кўчама-кўча, уйма-уй юриб, ҳар бир хонадон, оила муаммоларини ўрганиб, уларни ҳал қилиш чораларини кўради", деб хабар қилди ахборот агентлиги.