Loading the player...

Ҳарбий прокурор генерал Ҳаёт Шарифхўжаевга умрбод қамоқ жазоси сўради

  • Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида ўтаётган ёпиқ маҳкамада прокурор суддан генерал Ҳаёт Шарифхўжаевни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилишни сўради.nnБу ҳақда Озодликка маълум қилган суд жараёнидан хабардор адлия тизими ходимларидан бирининг айтишича, прокурор умрбод қамоқ жазосини суднинг 21 январь кунги мажлисида сўраган.nnАйни хабарни Ички ишлар вазирлигининг матбуотга маълумот бериш ваколати йўқлиги учун исми сир сақланиш шарти билан гапирган юқори мартабали зобити ҳам тасдиқлади.nnШу пайтгача бу зобит берган маълумотлар¸ жумладан собиқ Бош прокурор Рашитжон Қодиров қўлга олингани ҳақидаги хабар кейинчалик расман ўз тасдиғини топган эди.nn52 яшар МХХ генерали Ҳаёт Шарифхўжаев, адлия тизими ходимига кўра, "мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш", "жиноий гуруҳ тузиш", "товламачилик", "қийноқлар қўллаш", "бегуноҳ инсонларни жавобгарликка тортиш" сингари қатор жиноятларда айбланмоқда.nnМХХ шахсий таркиб хавфсизлигини таъминловчи назорат хизматининг собиқ бошлиғи Ҳаёт Шарифхўжаев ўтган йил, 30 мартда Тошкент шаҳар Чилонзор туман солиқ департаменти (СВЖЖДЛҚКД) собиқ бошлиғи Зиёдулла Иноғомовнинг берган кўрсатмаси асосида ҳибсга олинганди.

    Category : Новости и политика

    #Ҳарбий#прокурор#генерал#Ҳаёт#Шарифхўжаевга#умрбод#қамоқ#жазоси#сўради

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up