Loading the player...

Ўзбекистоннинг пул чиқариш машинаси куйиб қолди

  • Ўзбекистон Марказий банки Олий Мажлис Сенати 2019 йил 15 январда 100 минг сўмлик номиналдаги банкнота намунаси ва дизайнини маъқуллади, дея хабар берганидан саноқли кунлар ўтиб¸ нафақат ўзбек сўми¸ балки бошқа давлат пулларини босиб чиқараëтган қиммат машиналардан иккитаси ишдан чиққан.nnБу жараëнга бевосита алоқадор мулозимнинг Озодликка билдиришича¸ кейинги бир ой ичида иккита пул босиш машинасининг кетма-кет куйиб қолганига босма фабрика жойлашган Юнусобод туманида светнинг тез-тез ўчиб туриши сабаб бўлган.nnТошкент молия тизимидаги бошқа бир мулозим эса¸ бунга 2000 йилларда олиб келинган бу машиналарнинг эскирганини сабаб қилиб кўрсатди.nnТошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган "Давлат Белгиси" Давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси Тошкент босма фабрикасининг Озодлик боғланган расмийси¸ "фабрика режимний объект бўлгани боис¸ унинг иш фаолиятига оид бирор маълумот берилмаслиги"ни таъкидлади¸ айни пайтда машиналарнинг ишдан чиққани хабарини "бўлмаган гап" деб атади.nn100 минг сўмлик банкнотани босиш тўхтаб қолди…nn10 январь куни Озодлик Тошкент босма фабрикасида янги 100 минг сўмлик купюраларни босиб чиқариш бошланганини хабар қилиши ортидан Ўзбекистон Марказий банки бу янгиликни расман тасдиқлаган эди.nnОзодликка бу хабарни юборган жараëнга бевосита алоқадор мулозимнинг 24 январь куни билдиришича¸ бугунга келиб пул босиб чиқарадиган машиналарнинг куйиб қолгани сабабли¸ янги банкнотларни босиш тўхтаб қолган.

    Category : Новости и политика

    #Ўзбекистоннинг#пул#чиқариш#машинаси#куйиб#қолди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up