Loading the player...

Ўзбекистон, Россия ва АҚШ: Толибон алал-оқибат мақсадига етдими? - BBC Uzbek

  • Расмий Вашингтон 17 йиллик афғон урушига чек қўйиш ва Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетиш аҳдида қатъий. nnАфғонистон Толибон ҳаракати ва ниҳоят Қатарда АҚШ томони билан музокаралар олиб боришга муваффақ бўлган.n nАмерикалик юқори мартабали мулозимнинг ушбу баёноти айнан ана шу олти кунлик ўзаро мулоқотлар ортидан янграган. Аммо у ўзининг исм-шарифини очиқлашни истамаган. nnБунгача Ўзбекистон, Россия дохил дунёнинг қатор давлатлари Толибонни афғон ҳукумати билан музокаралар столига ўтиришга ундаб кўришган.n nАфғонистон Толибон ҳаракати эса, энг аввало расмий Вашингтон билан музокаралар олиб бориш истагида эканини баён қилиб келган.n nБу каби тинчлик музокараларининг асосий шарти қилиб эса, толиблар хорижий қўшинларнинг Афғонистондан буткул сафарбарлигини илгари суриб келган.nnАввалига толиблар билан ҳар қандай мулоқотлар эҳтимолини деярли назардан соқиб этиб келган президент Дональд Трамп бошчилиги остидаги янги АҚШ маъмурияти сўнгги ойларга келиб ўз оҳанги ва мавқеини ўзгартирган.n nЖумладан, ўтган йил якунида президент Трамп Афғонистондаги қўшинлари сонини деярли тенг ярмига қисқартириш, у ердан минглаб ҳарбийларини олиб чиқиш кетиш режасида эканликларини баён қилган.n nАфғонистон Толибон ҳаракатининг сиёсий идораси жойлашган Қатардаги музокаралар эса, ана шу баёнотдан саноқли ҳафталар ўтиб амалга ошган.n nҚатардаги музокаралар расмий Вашингтонни намоён қилган Американинг махсус ва масъул вакили Залмай Халилзод кеча, якшанба куни Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани билан учрашган. Уни музокаралар тафсилотларидан огоҳ этган.n nКобулдан мухбиримиз Фазл Аҳмад Ёлғизнинг хабар беришича, Қатардаги музокаралар тафсилотларидан огоҳ бўлиши ортидан, президент Ғани огоҳлик мазмунидаги телевизион мурожаат билан чиққан. nnАфғонистон раҳбари ўтмишдаги хатоларни ёдда тутиш, пухта ишлаб чиқилган режа асосидаги тинчлик тарафдори эканликларини айтган.nnШундай экан, буёғи нима бўлади?n nКўринг, улашинг ва ўз фикрингизни билдиринг.nnBBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.nnTelegram каналимиз: t.me/bbcuzbek

    Category : Новости и политика

    #Ўзбекистон#Россия#ва#АҚШ:#Толибон#алал#оқибат#мақсадига#етдими?#bbc#uzbek

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up