Loading the player...

Тақдирлар, муслима аёл: Иш бор, келинг, оилангизни боқинг - BBC Uzbek

  • Сафия хоним муслима тадбиркор аёллардан бири, ўзининг шахсий ресторани бор.nnУ киши ҳозир ишсиз, жойсиз, пулсиз оилаларга кўмак бермоқчи, уларнинг дарбадарликдаги ҳаётини бироз бўлса-да енгиллатмоқчи. nnСафия хоним асли Афғонистоннинг Тожикистонга бевосита чегарадош Қундуз вилоятидан.nnАммо давомий қуролли низолар ва Толибон таҳдиди сабаб, ўзи ҳам оиласи билан дарбадарликка юз тутган. nnАфғонистон шимоли-шарқидан ғарбий Ҳирот вилоятига йўл солган, ўша ерда қайта уй-жой тутиб, тадбиркорликка қўл урган. nnЎзи учун тамом ўзга бир муҳитда шахсий ресторанини очишга муваффақ бўлган. nnСафия хоним шу йўл билан ўзига ўхшаб дарбадарликка юз тутган ўнлаб қундузлик оилаларга кўмак бермоқчи. nnУларнинг қочқинликдаги дарду азобларининг бироз бўлса-да аритмоқчи. nnНеча ўн йилларки зўравонликлар гирдобида қолаётган Афғонистонда ночорлик ва ишсизлик энг чуқур илдиз отган ва ҳануз долзарблигича қолаётган энг асосий тўртта муаммодан иккитаси бўлади.nnҚундуз эса, Афғонистоннинг сўнгги йилларда хавфсизлик билан боғлиқ вазияти жиддий издан чиқиб бўлган иккита шимолий-шарқий вилоятидан биттаси саналади. nnBBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.nnTelegram каналимиз: t.me/bbcuzbek

    Category : Новости и политика

    #Тақдирлар#муслима#аёл:#Иш#бор#келинг#оилангизни#боқинг#bbc#uzbek

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up