Loading the player...

Ҳукумат қарори бузилмоқда - режани бажарган фермерлар ери ҳам ëппасига тортиб олинмоқда

  • Ўзбекистонлик айрим фермерлар Вазирлар Маҳкамасининг “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросининг айрим туманларда "босқинчилик" шаклида бораëтганини иддао қилди.nnФарғона, Хоразм, Тошкент вилоятидан Озодликка мурожаат қилганларга кўра, маҳаллий ҳокимлар қарорга зид равишда фермер ерларини ëппасига давлат заҳирасига топширтириб, сўнгра серҳосил ерларни ўзларига яқин фермерларга юз гектарлаб бўлиб бермоқда.nnБу эса¸ Озодлик суҳбатдошларига кўра¸ "илғор фермерларга мақбуллаштиришни қўлламаслик ҳақида"ги қарор бандининг очиқчасига бузилишидир.nnОзодлик фермерлар тилга олган туман ҳокимлари билан ҳозирча боғлана олмади.nn"Комиссия кабинетдан чиқмай фермерлар тақдирини ҳал қилмоқда"nnФарғона вилоятининг Ёзёвон туманидаги исми сир қолишини сўраган фермерлардан бирининг айтишича, яна бир мақбуллаштириш жараëни бошланиши ортидан туман бўйича 124 фермер ва унинг хўжалигидаги ишчилар ишсиз қолган.

    Category : Новости и политика

    #Ҳукумат#қарори#бузилмоқда#режани#бажарган#фермерлар#ери#ҳам#ëппасига#тортиб#олинмоқда

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up