Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Янгийўл тумани Тиббиёт бирлашмаси бош врачи Шокир Камолов Озодлик билан суҳбатда касалхонанинг тиббий чиқиндилар ёқиладиган ўтхонаси атроф-муҳитни ифлослантираётгани ва одамлар саломатлигига хавф солаётган борасидаги аҳоли шикоятлари ортидан бузилишини билдирди.nnБу суҳбат арафасида касалхона атрофида яшовчи аҳоли вакиллари тиббий чиқиндиларнинг заҳарли тутунини ҳидлаб яшашга мажбур бўлаëтгани ҳақида Озодликка шикоят қилган эди.nnЯнгийўл тумани Тиббиёт бирлашмаси бош врачи Шокир Камолов Озодлик билан суҳбатда касалхона ўтхонасидан ҳавога таралаётган тутун инсон саломатлиги учун заҳарли эканини эътироф этар экан, ўтхона шу йилнинг ўзида бузилишини айтди.nn- Ишлатилган шприц, перчаткалар, системаларни ёқадиган печ бу. Билсангиз¸ тиббий чиқиндилар фақат ёқиш йўли билан йўқ қилинади. Бу шифохона ҳудудида жойлашган. Албатта¸ у ердан чиқадиган тутун заҳарли, чунки пластик ёнадику. Шу йилнинг ўзида бу бузилади. Юртбошимиз ўтган йил 5 январда бу ерга келганлар. Ўша бўйича бизда жуда катта реконструкция ишлари ўтказилаяпти. Бу йил мусор печи бузилади ва талабга жавоб берадиган қурилади, - деди Камолов.