Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Ҳануз Толибон таҳдиди аримаган ва қуролли низолар ичидаги Афғонистонда миллий рақсларни қайта тиклашмоқчи. Амирлиги қудратда бўлган пайтда Толибон куй-қўшиқни буткул маън этган эди. nnОсиё маданият уйи Афғонистонда йўқолиб кетиш хавфи остида қолган миллий рақсларни қайта тиклаш ташаббуси билан чиққан. nnАллақачон бир гуруҳ йигит ва қизлар бу каби ташаббусга бош қўшишган, мавжуд хавф-хатарларни ҳам писанд билишмаган.n nУлар сони озмунча бўлмаган миллий рақсларини машқ қилишга тушиб кетишган.n nАфғонистонда рақс маданияти тарихан асосан марказий ва жанубий вилоятларида анча ривож топган бўлган. nnАммо мамлакат турфа миллатли эмасми, уларнинг маданияти, куй-қўшиқлари, либослари ва умуман миллий ўзига хосликлари доимо бир-биридан фарқ қилган.n nУзоқ йиллик урушлар ва жангарилар таҳдиди остида улар барчасининг куй-қўшиқлари унутилиш хавфи остида қолган.nnАмирлиги қудратда бўлган пайтда куй-қўшиқ Толибон томонидан буткул ман этилган эди. nnОсиё маданият уйининг ташаббуси эса, толиблар Афғонистонда тузуми қулатилган 2001 йилдан буён кузатилмаган бир даражада фаол бўлган бир пайтга тўғри келган. nnВидеолавҳамиз ана шу довюрак ва миллатпарвар қиз-йигитлар ҳақида. nnКўринг, улашинг ва ўз фикрингизни билдиринг...nnBBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.nnTelegram каналимиз: t.me/bbcuzbek