Loading the player...

Ўзбекистон - Россия: Ҳаётини хатарга қўйиб оила боқаётган ўзбек муҳожир - BBC Uzbek

  • Дилшод Россияда асосан тунда ва ташқарида ишлайди. nnИши шу билан ҳам хавфли. Тунда уйқусираб ишлаб бўлмайди, рулда юрамиз, электр токи билан ишлаймиз. Жуда масъулиятли иш. -30 даража совуқларда ташқарида ишлашимизга ҳам тўғри келади, дейди у. nnСирдарёлик Дилшод Ҳамидуллаев 8 йилдан буён Москвадаги ташқи реклама корхоналарининг бирида ишлайди. У иши ўзига жуда ёқишини айтади.nn-30 ёшга кирган бўлсам, ўрганган хунарим, эришган барча нарсаларимнинг ҳаммаси муҳожирлик туфайли, - дейди Дилшод.nnМуҳожирликкача йигитнинг маълумоти, касби бўлмаган. У коллежни тамомлаб, тирикчилик учун оиласига ёрдам бергани Москвада ишлаётган отаси ва акасининг ёнига отланади. Ҳатто рус тилини ҳам билмас эди. Меҳнаткашлиги ва тиришқоқлигидан бир ишнинг бошини тутиб, мақсадларига ета бошлади.nnҲозирда у ташқи реклама баннерларини ясаш бўйича уста. nnДилшодга кўра, бу ерда бир киши бир неча ишни бажаришига тўғри келади. Электр-пайвандчилик, юк ташувчи, ҳайдовчи, баннерларни ясовчи, ўрнатувчи, ҳаммаси бир кишининг зиммасида.nn- Агар фақат баннер ясаш билан шуғуллансам, шунга яраша иш ҳақи оламан. Ҳамма ишни ўзимиз қилишимизда моддий манфаат бор, - дейди у.nnДилшод Ҳамидуллаев билан суҳбатни Москвадаги мухбиримиз Соҳиба Ҳаёт уюштирган...

    Category : Новости и политика

    #Ўзбекистон#Россия:#Ҳаётини#хатарга#қўйиб#оила#боқаётган#ўзбек#муҳожир#bbc#uzbek

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up