Loading the player...

Туркиялик Чилингир: Нодир Тўрақулов тортиб олган 120000 евролик машинамни қайтариб ололмаяпман!

  • Туркия ватандоши Явер Чилингир иддаосига кўра, 2012 йилда МХХ полковниги Нодир Тўрақулов унинг фирмасига тегишли юк машинасини олиб қўйган. Тўрақулов ҳибсга олингач, машинасини қайтариш умиди билан ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилганини айтган Чилингирга кўра, ҳозирча бирор натижага эришмаган.n“120 минг евролик машинамни қайтариб беришсин”nnТуркия ватандоши 57 яшар Явер Чилингирнинг Озодликка мурожаат қилиб, айтишича, у Нидерландияга қарашли Reynard фирмасининг Афғонистондаги бўлимини бошқаради. Чилингир иддаосига кўра, 2012 йилда Нодир Тўрақулов унинг фирмасига тегишли юк машинасини олиб қўйган.nn- 120 минг евролик Камаз, прицепи билан бирга, дейди Чилингир.nnЧилингир ўтган йилнинг май ойида ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилиб, Тўрақулов томонидан олиб қўйилган машинасини қайтариб, олиш учун ҳаракатларини бошлаган.nn- Май ойида маҳкамага мурожаат қилдим. Тошкентга 3-4 марта бориб-келдим. Ҳарбий прокуратурага бордим. Ҳарбий прокуратура “Биз барча ҳужжатларни Термизга жўнатамиз. Термиздагилар сизга хабар беришади” дейишди. 2012 йилда Нодир Тўрақулов сохта айбловлар билан фирмамизнинг Камаз ҳайдовчисини ушлаб, уни Ўзбекистондан депорт қилдирди. Камазни эса олиб қўйганди. Тўрақуловни ўзини ушлаб, “ундан жабр кўрганлар мурожаат қилсин”, дейишгач, мен ҳам Камазни қайтаришни сўраб ва ҳайдовчимизни ноҳақ тергов қилишгани юзасидан мурожаат қилдим, дейди Явир Чилингир.

    Category : Новости и политика

    #Туркиялик#Чилингир:#Нодир#Тўрақулов#тортиб#олган#120000#евролик#машинамни#қайтариб#ололмаяпман!

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up