Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Тожикистон давлат телеканали фильмлардаги энг оддий севги саҳналарини ҳам олиб ташлашни буюрди. Хусусан, эндиликда мамлакатда ўпишиш, қучоқлашиш ҳамда жинсий алоқа акс этган саҳналарни эфирга узатиш ман этилади.nТожикистон расмийлари сўзларига кўра, Телевидение ва радио қўмитаси тожик миллий-маданий қадриятларини тарғиб қилиш бўйича 2018 йилнинг бошида қабул қилган қарорни бажаришга қаратилган саъй-ҳаракатлари доирасида шундай қарорга келинган.nn18 январь куни Қўмита раиси ўринбосари Маҳмадшариф Бобошоҳзода беҳаё саҳналарни кесиб олиб ташлаш фильмлар мазмунига таъсир кўрсатмаслигини таъкидлади.nnОзодлик радиоси тожик хизмати билан суҳбатда Бобошоҳзода:nn- Бор-йўғи бир неча сонияга чўзиладиган саҳналар олиб ташланади, - деди.nnЭндиликда барча фильмлар – совет даврида олинган фильмлардан тортиб, Голливуд блокбастерларигача муҳаррир текширувидан ўтади. Янги қоида бўйича цензура қилинган фильмлардан бири совет даврида ишланган ва собиқ СССР давлатларида ҳали-ҳануз севимли бўлиб қолаётган “Тақдир ҳазили ёки қушдек енгил бўлинг” фильми бўлди. Унда бош қаҳрамонлар Женя ва Надя тўлиқ уст-бошда қучоқлашган бир неча саҳна бор. Хусусан, саҳналарнинг бирида Женя Надянинг юзини ва сочларини ўпади. Тожикистонда 31 декабрь куни ушбу фильм мазкур саҳнасиз эфирга узатилди.