Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Россиянинг Магнитогорск шаҳрида янги портлашлар тўғрисида миш-мишлар тарқалди, бир нечта маъмурий бино эвакуация қилингани хабар қилинди. Бу хабарларни “спам” эканини таъкидлаётган маҳаллий ҳукумат “провокацияга учмасликка” даъват этмоқда.nnЧелябинск вилояти Магнитогорск шаҳрининг бир нечта муассасаси террорчилик ҳужумлари борасида олган аноним хатлардан кейин эвакуация қилинди.nnМаҳаллий ахборот воситалари хабар қилишича, номаълум хабарчи шифохоналар, ўқув масканлари ва савдо марказлари миналаштирилгани тўғрисида хабарларни юборган. Жумладан, маҳаллий хавфсизлик хизмати Магнитогорск шаҳар 1-сонли шаҳар шифохонаси электрон манзилига 21 январь куни тунги соат 3-ларда қуйидаги мазмундаги огоҳлантириш хати келиб тушганини тасдиқлади.nn“Биз уюштирган иккита портлаш ҳукумат аҳоли хавфсизлигини таъминлай олмаслигини яққол кўрсатди. Биз бинода бомба борлигини хабар қилгандик, аммо ҳукумат бунга бепарво қолди. Худди шундай маршрут такси билан боғлиқ маълумот инобатга олинмади. Энди биз сизга электрон кўринишда огоҳлантириш юбораяпмиз”, дейилади шифохонага келиб тушган хатлардан бирида.