Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Ўзбекистон ҳукумати Тошкент ва бошқа шаҳарларни тиланчилардан тозаламоқчи.nnПрезидент Шавкат Мирзиёев тиланчиликка қарши қонунни имзолаган.nnУнга мувофиқ, жамоат жойларида тиланчилик қилганлар ва унга мажбурлаган шахслар жазоланади.nnЖазо энг кам иш ҳақининг 1 баробаридан 3 йиллик қамоққача.nnТиланчилик дунёдаги энг қадимги касблардан.nnБиронта ҳам давлат тиланчилардан холи эмас.nnАйни пайтда бу ижтимоий иллатга қарши ҳамма давлат ўзи билганча курашиб келади.nnМасалан, Британияда тиланчилик бундан қарийб 200 йил аввал қонундан ташқари, деб эълон қилинган.nnАммо тиланчилик жиноятми ёки муҳтожлик, деган баҳслар ҳали ҳануз давом этиб келади.nnТиланчиларга қарши полиция рейдларига қарамай, ҳалигача бу кураш сезиларли самара берган эмас.nnХўш, Ўзбекистон тиланчиликка барҳам бера оладими?