Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
17 январь куни Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида Ўзбекистон собиқ Бош прокурори Рашитжон Қодиров ва унинг жиноий шериклари деб кўрилаëтган бир гуруҳ собиқ мулозим устидан 7 январь куни бошланган маҳкама жараëнининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.nn17 январь кунги мажлисга, Озодликка маълум бўлишича¸ жами 13 нафар судланувчи олиб келинган. Суд мажлисида айблов ва ҳимоя томони чиқишларидан сўнг¸ судланувчилар кўрсатмаларини тинглаш бошланган.nnАдлия тизимининг бу маълумотни жамоатчиликка тарқатишга ваколати йўқлигидан номи сир қолишини сўраган мулозими Озодликка тақдим этган рўйхатда Ўзбекистон Бош прокуратурасини 2015 йилга қадар 15 йил бошқарган Рашитжон Қодиров; 2013 йилга қадар Бош прокуратуранинг Иқтисодий жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш бошқармаси бошлиғи¸ 2013 йилдан президентнинг кучишлатар тизимлари бўйича давлат маслаҳатчиси¸ 2018 йил январига қадар Тошкент вилоят прокурори бўлиб ишлаган Жамшид Файзиев; 2013 йилдан Бош прокурор ўринбосари бўлиб ишлаган Улуғбек Суннатов; Бош прокуратуранинг Иқтисодий жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш бошқармаси собиқ бошлиғи Рамазон Пўлатов¸ Иқтисодий жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш бошқармаси бошлиғининг собиқ ўринбосари Улуғбек Хуррамов; Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ 1-ўринбосари Мирағлам Мирзаев; Мирағлам Мирзаевнинг хотини¸ “Юнусобод адвокатлар коллегияси”си собиқ раҳбари Муҳаббат Ҳасанова; Мирзаевнинг ўғли¸ МХХнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳузуридаги Терроризм ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлинмаси собиқ бошлиғи Абдурашид Мирзаев; Мирағлам Мирзаевнинг жияни¸ МХХ Тошкент вилоят бошқармаси ҳузуридаги Терроризм ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлинмаси собиқ бошлиғи Мансур Мирзаев ва Тошкент шаҳар прокуратурасининг Коррупцияга қарши кураш бўлими собиқ раҳбари Азиз Мусашайховлар номи бор.nnЎзбекистон Олий суди маҳкама жараëнининг ëпиқ ўтаëтгани боис унга оид бирор маълумот¸ хусусан¸ судланувчиларнинг аниқ рўйхати эълон қилинмаслигини билдирди.