Loading the player...

Facebook: Мирзиëев мухлислари сайти Россиядан бошқарилган!

  • Facebook ширкати Facebook тармоғи ва Instagram’даги камида 300 саҳифани “мувофиқлаштирилган тарзда ишончсиз ҳаракатларни амалга оширганлик”да гумонлаб ўчириб ташлади.nnFacebook 17 январда эълон қилинган ҳисоботида бу саҳифалар Кремлнинг лойиҳаси бўлган “Россия сегодня” агентлиги ҳамда унга қарашли “Спутник” интернет нашри томонидан постсовет давлатларида тўғри бўлмаган маълумотларни тарқатиш учун фойдаланиб келинганини билдирди.nn“Бу иш бошқа мамлакатдан туриб амалга оширилган. Масалан, Тожикистон президентига бағишланган саҳифа Россияда очилган. Яна бир саҳифа “Шавкат Миромонович Мирзиёев тарафдорлари томонидан бошқарилиши” иддао қилинган бўлса-да, аслида Россиядан туриб бошқарилган”, дейилади ҳисоботда.nnБиргина 2017 йилнинг 10 октябрида бу каби саҳифалар Грузия, Арманистон, Латвия, Литва, Эстония, Қирғизистон, Тожикистон ва Чеченистон учун ҳам Facebook тармоғида ташкил қилинган. Бу саҳифаларда “Спутник” интернет нашри хабарлари, асосан Россия тарғиботига мўлжалланган маълумотлар, жумладан, нотўғри маълумотларга асосланган хабарлар бериб борилган.nnЎзбекистон учун «Узбекистан, я принес вам новости» деган рус тилидаги саҳифа ҳам ташкил қилиниб, ундаги барча маълумотлар Google саҳифасига олиб чиққан. Google эса “Спутник Ўзбекистон” сайтига ишорат берган. Бу иш маълумот манбасини реклама қилмаган ҳолда “Спутник Ўзбекистон” сайти трафигини ошириш мақсадида амалга оширилган.

    Category : Новости и политика

    #facebook:#Мирзиëев#мухлислари#сайти#Россиядан#бошқарилган!

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up