Loading the player...

Ўзбекистоннинг гази 1 январдан бошлаб Тожикистондаги хонадонларга ҳам берилмоқда

  • Янги йилдан бошлаб қўшни Ўзбекистоннинг табиий газидан юзлаб душанбелик оилалар фойдалана бошлади. Кўп йиллик танаффусдан сўнг ўтган йилнинг апрелидан бошлаб ўзбек “зангори олови”ни Тожикистонга етказиб бериш қайта тикланган эди.nnБироқ ўзбек газидан фақат Тожикистон саноат корхоналаригина фойдаланиб келарди.nnДушанбе шаҳридаги Мирзо Турсунзода кўчасидаги уйда истиқомат қилувчи Зулфия Ўрунова 10 йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистондан келтирилган газда чой қайнатмоқда.nn«Ҳозирча чой қайнатаяпмиз, холос. Босим кучсиз. Шунисига ҳам шукур», - дейди Зулфия. Унинг сўзларига қараганда, ҳар бир кубометр газ учун 1 сомони 70 дирам тўланмоқда. Табиий газдан бир ой фойдаланганлик учун улар 40 сомони (4 доллардан кўпроқ) тўлашди.nnҲозирча Душанбе шаҳрининг бошқа туманларида истиқомат қилувчи аҳолига табиий газ етиб бормади, чунки узоқ муддат ишлатилмагани боис қувурлар яроқсиз ҳолга келиб қолган. «Душанбегаз» корхонаси ходимларининг айтишича, қувурларни таъмирлаш учун маблағ етишмаяпти. Бироқ айрим ресторан ва қаҳвахоналар ўз ҳисобларидан қувурларни таъмирлашди, шу сабабли улар ўзбек табиий газидан фойдаланишмоқда.

    Category : Новости и политика

    #Ўзбекистоннинг#гази#1#январдан#бошлаб#Тожикистондаги#хонадонларга#ҳам#берилмоқда

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up