Loading the player...

Ўзбек йигити: Уйланиб Россияга келгулик қилмасин - BBC Uzbek

  • 27 ёшли ўзбекистонлик муҳожир йигит Россияда ишлаш, муҳожирлик йигитларга руҳан таъсир қилаётганини айтади. nn“Уйланишдан қочиб юрибман, мени ҳеч ушлаша олишмаяпти. Мактабда ўқиб юрганимда уйланишга қизиқардим. Ўқишни битирсаму уйлансам, дердим...”, - дейди исм-шарифи сир қолишини истаган бу суҳбатдош. nnУнинг айтишича, оилада ёлғиз фарзанд. Онаси ва ўзидан бошқа ҳеч ким йўқ. nn“Онам доим “келиним бўлса, ҳеч бўлмаса, сен четдалигингда шу билан овунардим”, дейдилар. Уйланиш муаммо эмас. Аммо ўйлаб иш қилиш керак-да”, - дея ўз сўзларида давом этади у. nnСуҳбатдошга кўра, ҳали ёш бўлса-да, кўп нарсани кўрган ва хулосаси ана шу “тажрибаси”га асосланган.n n“Кўраяпман, чилласи чиқиб-чиқмай, йигитлар оиласини ташлаб Россияга келишаяпти. Қўрқаман. Уйланиб, Россияга келгулик қилмасин, дейман”, - дейди у. nnЎзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий муаммолар сабаб, Россия энг катта сондаги ўзбекистонликлар, йилларки, меҳнат муҳожирлиги учун юз тутаётган давлат бўлади.n nМамлакат минтақада энг катта сондаги (33 миллиондан ортиқ) аҳолига эга, ишсизлик ва ночорлик ҳали-ҳануз анчайин долзарб муаммолардан саналади.nnОйлик маошлари кам, нарх-наволар эса, йил сайин ошиб бормоқда.n nЎзбекистон ҳукумати, айниқса, сўнгги йилларда бу муаммоларни енгиллатиш ҳаракатида.n nАммо ҳукумат даражасида кўрилаётган бу чора-тадбирларнинг самараси амалда у қадар сезилаётгани йўқ, дейишади маҳаллий кузатувчилар.n nЎзбекистонда яқинда ўтказилган сўров натижалари эса, бугун ўзбек йигитларининг ярмидан кўпроғи бадавлат хонадонга куёв бўлишни орзу қилишларини кўрсатган. nn“Оила” маркази ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, улар бундай куёвликни фаровон ҳаётнинг гарови, деб билишади. nnАммо марказ мутахассислари ўзбек йигитларида бундай қарашнинг шаклланиб бораётгани хавотирли тенденция экани билан ҳам огоҳлантиришган.n nУларнинг айтишларича, бу келажакда катта оилавий муаммоларга сабаб бўлиши мумкин. nnМарказ мутахассисларига кўра, “эркак кишининг энг катта бурчи ўз қарамоғидагиларнинг ўзгаларга қарам бўлиб қолишларига йўл қўймаслик”.nn“Оилада эркакларнинг асосий вазифаси оилани иқтисодий жиҳатдан мустақил таъминлай олишидир”. nnАммо бунинг бугунги Ўзбекистон шароитида қанчалик имконли экани эса, тадқиқотда очиқ қолган, бир маънода, суҳбатдошимиз жавоб берган савол бўлади.nnСуҳбатни Москвадаги мухбиримиз Соҳиба Ҳаёт уюштирган. nnКўринг, улашинг ва ўз фикрингизни билдиринг.

    Category : Новости и политика

    #Ўзбек#йигити:#Уйланиб#Россияга#келгулик#қилмасин#bbc#uzbek

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up