Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Ўзбекистон Бош прокуратураси Озодликка президент Каримов даврида йўқ қилинган "Алп Жамол банк" эгаси Муҳиддин Асомутдинов устидан тергов иши қайта тикланганини маълум қилди.nnБош прокуратурага кўра, тергов иши Муҳиддин Асомутдинов "ўз ихтиёри билан" Ўзбекистонга қайтгач қайта очилган.nnБош прокуратура "Алп Жамол банк" эгаси иши бўйича Озодликка берган изоҳида жумладан шундай ёзилган:nn"Алп Жамол банк"ининг собиқ раҳбари Муҳиддин Асомутдиновга нисбатан Жиноят Кодексининг 167, 184 ва бошқа моддалари билан қўзғатилган ва кейинчалик унинг қидирувда бўлганлиги сабабли тўхтатилган жиноят иши ҳозирда М. Асомиддиновнинг ўз ихтиёри билан қайтиб, терговга жалб қилинганлиги сабабли қайта тикланган.nnПрокуратура Муҳиддин Асомутдиновга қўлланилган "қамоқ эҳтиёт чораси муносиб хулқ атворда бўлиш" тўғрисидаги тилхатга ўзгартирилганини қўшимча қилди.nn"Айбланувчининг содир этган қилмишидан пушаймонлиги, етказилган зарарни ихтиёрий равишда тўлик қоплаганлиги ва тергов билан фаол ҳамкорлик қилаётганлиги нуқтаи назаридан унга қўлланилган қамоқ эҳтиёт чораси муносиб хулқ атворда бўлиш тўғрисидаги тилхатга ўзгартирилди".nnШунингдек, "жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари" айнан Бош прокуратура томонидан олиб борилаётгани таъкидланган.