Loading the player...

Беш йилда учинчи мақбуллаштириш: Фермерларнинг боши яна қотди

  • Ўзбекистонда фермерларнинг ер майдонлари сўнгги марта мақбуллаштирилганидан 3 йил ўтиб, ҳукумат ерларни яна мақбуллаштиришга қарор қилди.nУч йил аввал фермер ерлари қисқартирилган бўлса, эндиликда пахтакор фермерга камида 100 гектар ер олиш мажбурияти юклатилди.nШу пайтгача Ўзбекистонда фермер хўжаликларини мақбуллаштириш бир неча марта ўтказилганки, бу ислоҳотлар ҳар гал фермерлар тинчини бузади.n“Яна фермер балога қолди”nnОзодлик суҳбатлашган фермерларга кўра, ҳозирда моддий имкон, ишчи кучи ва техника етишмовчилиги боис аксар фермерлар қўлидаги 15-20 гектар ерни зўрға эплаяпти.nnЖумладан, жиззахлик фермер йигит 100 гектардан зиёд ерни эплаш қийинлигини айтди.nn“Юз гектарни эплай оладиган фермер бор, қилолмайдигани бор. Ҳозир фермерлар 15-20 гектарини зўрға эплаяпти. Энди яна фермерлар балога қолаяпти. Хўжалигимизни оёққа турғазиш учун бор-будимизни сотдик. Энди еримизни тортиб олишса, нима қиламиз”, дейди жиззахлик фермер исмини очиқламаслик шарти билан.nnҚашқадарёнинг Миришкор тумани Миришкор қишлоғидаги “Абдураҳмонов Асилбек” фермер хўжалиги 15 гектарда пахтачилик ва ғаллачилик билан шуғулланади. Хўжалик раҳбари Улуғбек Қурбонов мақбуллаштириш қарори чиққанидан буён ташвишда эканини айтади:nn“Ғалла-пахта етиштирардик. Энди билмадик нима қилишни, бошимиз қотаяпти. Нима қилсак, қаерга борсак? Ўзи қаерга бориб, бош урсак, бошимиз фақат тош деворга тегаяпти. Фермернинг муаммосини эшитадиган одам йўқ”, дейди Улуғбек Қурбонов.

    Category : Новости и политика

    #Беш#йилда#учинчи#мақбуллаштириш:#Фермерларнинг#боши#яна#қотди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up