Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Тўққиз йил олдин россиялик олигарх Виктор Векселбергни АҚШ компаниялари, университетлари ва ҳатто ҳукумати қучоқ очиб кутиб олаётган эди.nnВашингтониннг Росия билан алоқалари қайта йўлга қўйилаётган, Векселберг Кремль қўллаб-қувватлаётган “Сколково” ташаббусига раҳбар бўлган, мақсад эса юксак технология, тадқиқот ва тадбиркорликни ривожлантириш эди.nnДунёдаги энг нуфузли ва бой олий ўқув юртларидан бири Массачусетс технология институти ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлади ҳамда Сколково фан ва технология институтини (Сколтек) ташкил этиш учун 300 миллион долларлик сармоя киритди.nnМТИ 2013 йили Векселбергни ҳомийлар кенгашига ҳам киритди, аммо бугун у институтнинг ишончли вакили эмас. Маъмурият 2018 йили уни ими-жимида ишончли вакиллар қаторидан чиқариб ташлади. Бунга олигархнинг АҚШ Молия вазирлигининг санкциялар рўйхатига киритилгани сабаб бўлди.nnРоссиянинг металл саноатида миллиардлаб доллар пул ишлаб олган ва қароргоҳи Швейцарияда бўлган “Ренова Груп” эгаси Векселберг 2013 йилда МТИ ҳомийлар кенгашига сайланган, орадан икки йил ўтиб, қайта сайланган эди.nnАслида собиқ президент Дмитрий Медведев даврида ташкил этилган Сколковони 2013 йили Владимир Путин президентликка қайтгандан сўнг терговчилар босди. Оқибатда у ердаги амалдорлар 750 минг долларни ўғирлаганликда айбланди. Бу ишга мухолифатчи депутат ҳам аралашиб қолгани айтилди.