Loading the player...

Ўзбекистон: Ислом Каримов даврида аҳолининг ярми “диндор”, Мирзиёев пайтида-чи? - BBC Uzbek

  • Янги тадқиқот марҳум президенти Ислом Каримов бошқаруви даврида Ўзбекистон аҳолисининг бор-йўғи 51 фоизи ўзини "диндор", деб ҳис қилишганини кўрсатган. nnАксар аҳолиси мусулмон қолган Марказий Осиё давлатлари ҳам рўйхатда дунёнинг энг диндор давлатлари юқори йигирматалигига кира олишмаган. nnТадқиқот Эфиопияни дунёнинг "энг диндор", Хитойни эса, "энг динсиз" давлати, деб топган. nnЯнги харита Буюк Британиянинг анчайин нуфузли "The Telegraph" нашри томонидан эълон қилинган. nnНашр бу харитасини яратишда Америкада жойлашган WIN/Gallup халқаро омма фикрини ўрганиш марказининг сўровларига таянган.nnМаълум қилинишича, улар 2008, 2009 ва 2015 йилларда ўтказилган.nnБу сўровларда ҳар бир иштирокчидан, "ўзларини қанчалик диндор, деб ҳисоблашлари" сўралган. nnНашрнинг билдиришича, бундан ташқари, ҳар бир давлатнинг кўрсаткичларига яна имконли бўлган энг сўнгги рақамларни ҳам қўшишган. nnАммо "The Telegraph"нинг харитаси Ўзбекистонда янги президент қудратга келганига расман икки йил тўлишидан қисқа вақт ўтмай эълон қилинган.nnШавкат Мирзиёев эса, сайланишидан йил ўтмай, айрим Ғарб нашрларида Хитойнинг ислоҳотчи лидери Дэн Сяопинга қиёсланган президент бўлади. nnШундай экан, ҳозир Ўзбекистонда диний эркинликлар билан боғлиқ аҳвол қандай?nnБи-би-си Ўзбек Хизмати худди ана шундай савол билан "Хьюман Райтс Вотч" халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўлими раҳбари Хью Уильямсонга мурожаат қилди. nnКўринг, улашинг ва ўз фикрингизни билдиринг...

    Category : Новости и политика

    #Ўзбекистон:#Ислом#Каримов#даврида#аҳолининг#ярми#“диндор”#Мирзиёев#пайтида#чи?#bbc#uzbek

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up