Loading the player...

“Ўзбекистон ҳаво йўллари”га қарашли яна бир Dreamliner ишдан чиқди

  • Uzbekistan Airways миллий авиакомпаниясига қарашли Boeing 787-8 Dreamliner учқичи 11 январь куни Дубайдан учиб келгандан сўнг¸ рейсдан олинди.nnМиллий авиакомпаниядаги вазиятдан хабардор мулозимларнинг бу хабарига халқаро парвозларни жонли режимда кузатувчи мустақил сайтлар маълумотлари, аниқроғи, рейсдан олингани айтилаётган бортнинг 11 январдан бошлаб парвоз қилгани қайд этилмагани далил бўлиши мумкин.nnРегистрация рақами UK-78701 бўлган бу учқич¸ кейинги ой ишдан чиққан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкати ихтиëридаги иккинчи Dreamlinerдир.nnҲозирча Uzbekistan Airways раҳбарияти ҳали икки йил ҳам ишлатилмаган энг қиммат йўловчи учқичларининг кетма-кет ишдан чиқаëтгани ҳақидаги Озодлик саволларига жавоб бермади.nnИккинчиси ҳам бузилдиnnОзодлик Dreamliner учқичининг “Ўзбекистон ҳаво йўллари” томонидан икки йил ишлатилиб-ишлатилмай мотори бузилгани ҳақида хабар қилганидан икки ҳафта ўтиб¸ ширкатдаги вазиятдан хабардор авиация мутахассиси иккинчисининг ҳам ишдан чиққанини хабар қилди.nn“Жума куни регистрация рақами UK-78701 бўлган Dreamliner Дубайдан учиб келиши билан¸ ангарга олинди. Унинг моторидан ҳам қиринди топилди. UK-78702 моторини алмаштириш учун Амстердамда қолаяпти¸ UK-78701 расписаниедан чиқарилди¸ бу кетишда яқинда учинчи Dreamliner ҳам ўтириб қолади”¸ деди авиация соҳасидаги ўзбекистонлик мутахассис шахси очиқланмаслигини сўраб.nnБу хабарни парвозлар йўналишини кузатувчи мустақил сайтлар ҳам тасдиқлади.nnПарвозлар мониторинги билан шуғулланувчи мустақил манбалар¸ биринчи марта 2017 йил 13 июлида рейсга қўйилган Boeing 787-8 (UK-78701) учқичининг¸ 11 январгача ҳар куни учгани¸ аммо 11 январдан бери ҳавога кўтарилмаганини кўрсатади.

    Category : Новости и политика

    #“Ўзбекистон#ҳаво#йўллари”га#қарашли#яна#бир#dreamliner#ишдан#чиқди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up