Loading the player...

Хоразмда хавфли бинода яшаëтган 11 хонадон энди масжидда яшайди

  • Хоразм вилоят, Хазорасп туманида уйлари бузилиб, вақтинча собиқ ҳарбий комиссарлик биносида яшаëтганларни фойдаланилмай ëтган иккита масжид биносига кўчириш бошланди.nnКўчирилаётган оилалар илгари масжид бўлган биноларнинг қабристонга қўшни эканлигини айтиб, кўчишни истамаяпти.nnҲокимият мулозимига кўра, ташландиқ бинода яшайдиган 6 хонадон кўчирилган ва 11 хонадон ҳам шу ҳафта охиригача кўчирилади.nnКўчирилаëтган оила бекаси, Хазорасп туман Нурли йўл кўчасида яшовчи аëлнинг Озодликка айтишича¸ улар кўчишга мажбурланаëтган бинолар қабристон ëнида бўлиб 90- йилларда масжид бўлган.nn- Бу бинолар масжид бўлган. Ичига тобут қўйилиб, жаноза ўқилган. Шундай бинода яшашга қўрқамиз. Яна қабристонга қўшни бино у.nnХазорасп туман ҳокимлигининг ўзини "капитал қурилиш бўлими ходими", деб таништирган мулозимининг 10 январь куни Озодликка билдиришича¸ аҳоли кўчирилаëтган бинолар масжид сифатида қайд қилинмаган:nn- Бинолар хокимлик балансида битмаган иморат сифатида турибди. Шу биноларни ремонт қилиб, кам таъминланган оилаларга уй-жой қилиб бердик. Бу оилалар ҳозир яшаëтган эски военкомат биноси авария ҳолатида. Шу боис уларни кўчиришга мажбурмиз.

    Category : Новости и политика

    #Хоразмда#хавфли#бинода#яшаëтган#11#хонадон#энди#масжидда#яшайди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up