Loading the player...

Ўзбек муҳожири: Мени депортация қилишса, болаларимни ким боқади?

  • Россия 3,5 йил қамоқда ўтириб чиққан ўзбекистонликни 12 йилга депортация қилишга ҳозирланмоқда. Маҳаллий депортация изоляторида сақланаётган 34 ёшли қўқонлик Соҳиб Содиқов Самарада Россия гражданлари бўлган вояга етмаган 3 нафар фарзанди ва рафиқаси боқувчисиз қолаётганини Озодликка сўзлади.nnТольятти шаҳар СУВСИГИ (Хориж гражданларини вақтинчалик сақлаш маркази)дан Озодлик таҳририятига WhatsApp мессенжери орқали уланган асли қўқонлик Соҳиб Содиқов 29 декабрдан буён депортация хавфи остида қолаётганини билдирди.nnОзодлик билан суҳбатда у декабрь охирларида 3,5 йиллик қамоқ жазосини ўтаб чиққани, аммо маҳаллий идоралар унинг қўлига Ўзбекистонга чиқариб юборилаётгани ва 12 йилга Россияга қайтиб киришни тақиқловчи ҳужжат топширишганини айтди..nn- Мен анчадан бери – 1993 йилдан бери Самарада яшайман, ота-онам билан келганмиз. 2003 йилда ҳужжатларимни йўқотиб, гражданство ололмадим. 2011 йилда бу ерга укам келганди – у бандалик қилиб қолди. Шу баҳонада элчихонадан “юртга қайтиш” қоғозини олиб, Ўзбекистонга бориб, укамни кўмиб, паспорт қилиб келганман. 2013 йилда “скинхедлар” мени пичоқлашган эди. 24 жойимдан пичоқ еб, бир ўлимдан қолдим. Касалхонада пул зарур бўлиб ётганимда енимга танишларим келди. Бир одамни қўлида ишлаган пулларимни олиб беришни сўрадим улардан. Булар 17-18 кундан кейин боришган ва уни калтаклаб, пулларини, буюмларини олиб кетишган. Мен қилмаган ишим учун, гўё уларни ёллаганим учун 3,5 йилга қамалдим. Ўтириб чиққанимдан кейин мени қонун бўйича 12 йилга депортация қилишмоқчи,- дейди Соҳиб.

    Category : Новости и политика

    #Ўзбек#муҳожири:#Мени#депортация#қилишса#болаларимни#ким#боқади?

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up