Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Сўнгги вақтларда Тожикистонда фоҳишалар хизмати 25-30%га арзонлади. Ҳуқуқ ҳимоячиларга кўра, бунга сабаб фоҳишалар хизматидан фойдаланувчи эркакларга жазонинг кучайтирилишидир. Оқибатида фоҳишалар хизматидан фойдаланувчилар сони камайиб кетган.nnИдораси Бишкекда жойлашган Қирғизистон, Тожикистон ва Россиядаги фоҳишалар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи «Шах-айим» тармоғининг баёнотига қараганда, сўнгги йилларда Тожикистонда фоҳишалар хизмат ҳақи кескин камайиб кетган. Бу мамлакатнинг турли минтақаларида фаолият юритувчи фоҳишалар ўртасида ўтказилган сўровлардан маълум бўлди.nn«Шах-айим» тармоғининг вакиллари 10 январь куни Озодлик радиоси билан суҳбатда, фоҳишаларнинг хизмат ҳақи турлича бўлиб, ҳақ миқдори уларнинг яшаш жойи ва ёшига ҳам боғлиқ эканини айтишди.nnШу билан бирга, «Шах-айим» тармоғи вакилларининг сўзларига қараганда, "хизматлар нархи мамлакатнинг ҳамма жойида бир хил камаймаяпти: бу борадаги гапларни, шимолга қараганда, жанубда кўпроқ эшитасиз".nnҚишлоққа нисбатан шаҳарда фоҳишалар хизмати қимматроқ туради, хизматлар нархи фоҳишаларнинг ёшига ҳам боғлиқ. "Бу каби хизматлар ҳозирда бир соати 50-80 сомони ($5-$8)дан 30-35 сомони ($3-$3,6)гача арзонлашди», - деди ҳуқуқ ҳимоячилари.nn«Шах-айим» тармоғи вакилларининг таъкидлашларича, фоҳишалар хизматининг арзонлашишига милиция рейдлари ва эркак-мижозларнинг бу хизматдан фойдаланишдан воз кечаётгани таъсир кўрсатди.