Loading the player...

Ўзбекистон дипломатлари Хитойдаги "сиёсий лагерлар"ни бориб кўргани хабар қилинди

  • Ўзбекистон дипломатлари Шинжон-Уйғур мухториятига боргани ва у ердаги қайта тарбиялаш лагерларини кўргани ҳақида 8 январь куни Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.nnРасмий маълумотда айтилишича, 2018 йилнинг 28 декабридан 30 декабригача Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Афғонистон, Ҳиндистон ва яна 6 давлатнинг Хитойдаги дипломатик миссиялари вакилари Шинжон-Уйғур мухториятига ташриф қилиб, бу ердаги вазият билан танишган.nnДипломатлар халқаро ҳамжамиятнинг, Қирғизистон ва Қозоғистондаги фаолларнинг қаттиқ ташвишларига сабаб бўлаётган қайта тарбиялаш лагерларни ҳам бориб кўрганлар.nnБироқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги бу борада шу кунгача расмий маълумот бермади.nnЎзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Хитойга оид сўнгги маълумоти 2019 йилнинг 8 январига оид бўлиб, унда ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов Тошкентда Хитой элчиси билан учрашиб, икки томонлама муносабатларнинг долзарб жабҳаларини муҳокама қилгани қайд этилади.nnБМТнинг 2018 йил август ойида ўтказган текшируви натижасида Шинжон-Уйғур мухториятида 1 миллионга яқин мусулмон «экстремизмга қарши кураш» баҳонасида «қайта тарбиялаш лагерлари»да сақланаётгани аниқланган. Хитой бу маълумотларни инкор қилиб келаётган эди.

    Category : Новости и политика

    #Ўзбекистон#дипломатлари#Хитойдаги#"сиёсий#лагерлар"ни#бориб#кўргани#хабар#қилинди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up