Loading the player...

Хорижга чиқиш паспортини олиш ҳам ур-йиқит билан бошланди

  • Ўзбекистонда хорижга чиқиш паспортларига ариза топшириш ур-йиқит билан бошланди. Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари олдида узун навбатлар юзага келди.nnТошкентнинг 11 туманида янги жорий этилаётган хорижга чиқиш паспорти учун ҳужжатларни қабул қилиш 4 январдан, 7 январдан эса, вилоятларида янги паспорт учун аризаларни қабул қилиш бошланди.nn1 январдан хорижга чиқмоқчи бўлганлар икки йилга бериладиган ОВИР стикерлари ўрнига 10 йилга бериладиган хорижга чиқиш паспортини олишлари керак бўлади.nnЎзбекистоннинг пойтахт Тошкентдан ташқари деярли барча ҳудудларидаги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш (МФР) бўлинмалари олдида шу кунларда турнақатор навбатлар юзага келган.​nnИжтимоий тармоқларда тарқалган фотосуратларда Самарқанд, Гулистон, Урганч, Термиз шаҳарларидаги МФР бўлинмалари олдида тиқилинч юзага келганини кўриш мумкин.nnХорижга чиқиш паспортини олиш учун ариза топширгани Самарқанд шаҳар МФР идорасига борган самарқандлик Бахшулло Орипов ўз бошидан кечирганларини Озодликка сўзлаб берди:nn“Бугун саҳарда, соат 6га келиб навбатга 169инчи бўлиб ёзилдик. 70 одамга ариза топширишга талон берди, қолганларга жавоб бериб юборди, эртага келасизлар деди. Одамлар бир кун олдин бориб, ОВИРни (идоранинг эски номи - таҳр.) олдига ётиб олишяпти. Олдин ОВИР стикери учун навбатга турган бўлсак энди ҳудди шу идорани олдида хориж паспорти учун турибмиз”.

    Category : Новости и политика

    #Хорижга#чиқиш#паспортини#олиш#ҳам#ур#йиқит#билан#бошланди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up